Uzbekistan Airways компаниясининг Тошкент—Истанбул йўналиши бўйича рейснинг учиб кетиши 3 соатга кечикди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 5 октябрь куни учиб кетиши керак бўлган ҲЙ 271 рейсининг парвоз вақти соат 07:40 дан 10:20 га кўчирилган.
Авиакомпаниянинг «Дарё»га маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво сабабли Истанбулдан келадиган самолёт кечиккан. Шу сабабли рейс вақтига ўзгартириш киритилган.
Изоҳ (0)