Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи Т.Хуррамов ўз хонадонидан ов қуролини топиб олди. Бу ҳақда «Дарё»га Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро таъмири вақтида уйнинг томидан марҳум бобосидан қолган ТОЗ русумли, 16 калибрли, бир стволли ов қуролини топиб олган. Таъкидланишича, қурол 1964 йилда ишлаб чиқарилган.
«Т.Хуррамов зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Самарқанд бўлинмасига хабар берган ва ўз хоҳиши билан ўрнатилган тартибда топширган», — дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Тошкент вилоятида ҳам фуқаролар томонидан топилган қуроллар Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларига белгиланган тартибда топширилганлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)