УЕФА расмий сайти Европа Чемпионлар Лигаси 2-тури якунига кўра ҳафта рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Унга кўра, рамзий терма жамоадан «Боруссия Дортмунд», «Бавария» ва «Ливерпуль» клубларидан икки нафардан футболчи жалб этилди. «Генк», «Аякс», «Зальцбург», «Брюгге» клубларининг эса бир нафардан футболчиси ҳафта рамзий термасидан ўрин олди.
Ҳафта рамзий (фентези) терма жамоаси:
Дарвозабон – Роман Бюрки («Боруссия Д»).
Ҳимоячилар – Ашраф Ҳакими («Боруссия Д»), Тома Менье (ПСЖ), Лукуми («Генк»)
Ярим ҳимоячилар – Серж Гнабри («Бавария»), Донни ван де Бек («Аякс»), Деннис («Брюгге»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)
Ҳужумчилар – Минамино («Зальцбург»), Роберт Левандовски («Бавария»), Роберто Фирмино («Ливерпуль»).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)