«Реал» ҳимоячиси Начо Фернандес Чемпионлар Лигаси 2-туридан ўрин олган «Брюгге»га қарши кечган ўйинда (2:2) жароҳат олди.
29 ёшли футболчи бошланғич таркибда майдонга тушганди, бироқ танаффусда захирага олинган. Мадридликлар расмий сайтида маълум қилинишича, Начонинг ўнг оёғи тизза орти боғламларида муаммо юзага келган.
Marca нашрининг хабар қилишича, «Реал» ҳимоячисини тахминан икки ярим ой муддатга йўқотган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)