«Реал Сосьедад» сафида тўп сураётган норвегиялик ярим ҳимоячи Мартин Эдегор Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эдегор бу йўлда «Реал Мадрид» ҳужумчиси Карим Бензема ҳамда «Вильярреал» тўпурари Херард Моренони ортда қолдирди.
Мартин Ла Лиганинг сентябрь ойидаги 4 та ўйинида 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди.
Маълумот учун, норвергиялик футболчининг трансфери ҳуқуқи «Реал Мадрид»га тегишли. Қайд этилишича, мадридликлар футболчининг товон пулини 350 миллион евро қилиб белгилаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)