Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаётган Ҳасанбой Дўсматов ноябрь ойининг сўнгги кунида профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Дўсматов 30 ноябрь куни Монако пойтахти Монте-Карло шаҳрида жойлашган казино марказида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Эътиборли томони шу куни Дўсматов билан бирга супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9 та жанг, 9 та ғалаба, 7 та нокаут) ҳам рингга кўтарилади.
Ҳозирча иккала боксчининг ҳам рақиби ким бўлиши маълум эмас. Аввалроқ Дўсматов биринчи жангидаёқ Жаҳон чемпионлиги камари учун рингга чиқиши мумкинлиги хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)