• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛда атиги 12 дақиқа ўйнаб, кераксизга чиқарилган, Шимолий Лондонни «қон»га бўяган «Бавария» жавоҳири Серж Гнабри ҳақида ҳикоя

    Тўрт йил олдин Тони Пулис «Арсенал»дан ижрарага олинган Гнабрини «Вест Бромвич»да кераксизга чиқарганди:
    «Серж ўйнашни хоҳлайди, бироқ у бу даражада тўп сура олмайди. У академиядан келган ўйинчи ва деярли АПЛда майдонга тушмаган. Академиялар Премьер Лига даражасидаги футболчиларни етиштириб берадими? Ўта қийин масала, ахир бу Премьер Лига».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2015 йил Гнабри Англия Премьер Лигасида атиги 12 дақиқани майдонда ўтказди. 2015/16 йилги мавсум якунига етгач, германиялик футболчи «Арсенал» билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Уйга қайтганидан бир неча йил ўтиб, АПЛга тўғри келмаган истеъдод соҳиби кимсан «Бавария»нинг янги етакчисига айланди. Англия қайтиб эса у жамоаси билан кимсан ўтган йилги Европа Чемпионлар Лигаси вице-чемпиони «Тоттенҳэм»ни яксон қилди. Шимолий Лондон «қон»га бўялди.  Тўғри, бу ишни Сержнинг битта ўзи қилмади. Аммо Лондондаги кечада бу ишни худдики Гнабрининг ўзи қилгандек тасаввур уйғонди.

    «Арсенал» мухлислари эса Сержнинг кетганидан заррача ачиниш ҳиссини туяётгани йўқ. Бироқ улар шундай иқтидорнинг қўлдан кетишида клуб менежменти ҳамда Арсен Венгерни айблашдан ўзини тийишаётгани йўқлиги ҳам бор гап. Серж Германияга кетганидан сўнг ҳам «Арсенал» учун нимадир қила олди. Бунда унинг фақатгина «Тоттенҳэм» урган тўртта голи назарда тутилмаяпти. У шундай катта ўсишга эришди: «Вест Бромвич» сафидаги 12 дақиқадан сўнг у Бундеслига жуда тез мослашди. Ва Тони Пулиснинг ҳам даража борасидаги фикрлари ва «Арсенал»нинг ёшлар билан ишлаш борасидаги қарашларини чиппакка чиқаргандек бўлди.

    Бунга яққол исбот сифатида «Арсенал» тарбияланувчиларининг сўнгги уч йил ичида АПЛдан бошқа ҳар қандай лигада тажриба ошира олаётгани ва ўз ўрнини топиб бораётганини кўрсатиш мумкин.

    Гнабрига ёшлигида ҳам катта иқтидор соҳиби сифатида қаралган. «Арсенал»да ҳам шундай эди. Шундай ўринлар бўлдики, Арсен Венгер Гнабрини Тео Уолкоттга ҳам қиёслади. Лекин иқтидорининг юзага чиқиши учун Серж бутун ҳаёт тарзига бўлган муносабатларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

    Рио Олимпиадаси Гнабрининг кайфиятини ўзгартиди. Шундан сўнг у «Арсенал»дан кетди

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Баъзан олдинга тўғри қадам ташлаш учун бир нечта оддий нарса бажариш талаб этилади. Ташқаридан қараганда ўша оддий нарса ҳам аслида кераксиздек кўринади. Гнабри учун эса бу нарса ўйиндан роҳатланиш бўлди.

    2016 йил августига қадар Серж футболни деярли унутаёзди. У саккиз ой давомида майдонда кўриниш бермади. Унгача эса бир йил давомида тиззасидан олган жароҳатини даволаш билан банд бўлди. Умумий ҳисобда 2,5 йил ичида атиги 137 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Аммо шунга қарамай Германия ёшлар терма жамоаси устози Ҳорст Ҳребуш униг Риодаги Олимпада ўйинларига жамоа билан олиб кетди. Аслида Гнабри Леон Горетцка ҳамда Юлиан Брандтларга ўринбосар сифатида термага жалб этилганди. Бироқ Горетцка Мексикага қарши Олимпиаданинг илк беллашувидаёқ жароҳат олди. Айнан шу дақиқалардан бошлаб Гнабрининг вақти етганлиги ойдинлашди. У майдонга тушиб, мексикаликлар дарвозасини ҳам ишғол қилди. Навбатдаги иккита ўйинда иккитадан гол уриб, Германияни чорак финалга олиб чиқди. Чорак финалда эса Португалия таслим этилди. Серж эса олтита ўйинда олтита гол уриб Олимпиаданинг энг яхши тўпурари бўлди, Германия эса мусобақани бронза медали билан якунлади.
    «Англиядаги вазиятим билан қиёслайдиган бўлсак, ақлга сиғмас даражадаги контраст ҳолатидаман. Футболда ҳаммаси оддий: агар сиз ўйнасангиз, гол урасиз. Улар сиз ҳақингизда гапиради, сизга қизиқади. Риода мен катта футболга қайтдим», — деган эди мусобақадан сўнг Гнабрининг ўзи.
    Немис футболчиси Лондонга қайтишни хоҳламади ва трансферлар ойнсаининг сўнгги кунида «Вердер» аъзосига айланди.

    Гнабри машғулотларга ва югуришга бўлган муносабатини ўзгартирди. Унга Мертезаккерни даволаган компания ёрдам берди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    «Арсенал»дан кетиб тўғри қилдим. Англиядаги ҳолатим билан бу ердаги тўрт ой ичида юз берган ўзгаришларни кузатган инсон фикримга қўшилса керак. Менга ўйин амалиёти керак эди. Лондон клуби мени олиб қолмоқчи бўлди, бироқ мен ҳам ўзим ва ривожланишим ҳақида ўйлашим керак эди».
    Футболчи ўзи таъкидлаганидек, ўйин амалиёти унинг ривожланиши йўлида иккинчи асосий сабаб вазифасини ўтади. Биринчиси эса — тиззасини тўлиқ даволаниши.

    Олимпиададан олдин Гнабри Бондда машғулот йиғинларида иштирок этди. Аммо у на клуб ва на терма жамоа билан шуғулланди. Унинг машғулотларини Focus-on-Performance компаниясидан бўлган мутахассислар олиб борди. Мазкур компания вакиллари вақтида оғир жароҳат олган Пьер Мертезаккерни ҳам майдонга қайтишига сабабчи бўлганди. Гнабри ҳам агенти орқали ушбу мутахассисларга дуч келди. Қайд этиш жоиз, Пьер ва Сержнинг ҳам агенти бир эди.

    Focus-on-Performance асосчиси Мартин Веддеманн тайёргарлик жараёнларига янгича қарашни жорий этди: у нейробиология ҳамда биомеханикани бирлаштириб, уни нейроатлетика деб атади. Нейроатлетика эса тўғри ҳаракатланиш дастури, нейромускуллар алоқасининг ривожланиши ҳамда организмдаги барча жараёнлар устидан назоратни ўрнатишдан иборат эди.
    «Жароҳатдан сўнг Сержни даволаган «Арсенал» шифокорлари унинг учун янги ҳаракат кўникмаларини яратиши лозим эди. Бу мия учун ҳаракат рефлексларини бошқарадиган дастур бўлиши керак эди. Бироқ улар бунга эътибор қаратмаган. Аксинча, тўқималарнинг тезроқ тикланишини назоратга олган. Аммо бунинг ўзи етарли эмас. Биз мия нима қилаётганини билишимиз керак эди. Айнан у ҳаммасини бошқаради. Агар сиз танангизни тўлиқ назорат қила олмасангиз, майдонда максимум куч билан ҳаракат қила олмайсиз», — деган эди Веддеманн.
    Таъкидлаш жоиз, Мартин Гнабрини қайта дастурлаштирди. Уни югуриш жараёнида тиззасини хавфсиз қўйиш, зарба беришдан олдин танани тик тутиш ва куч тортиши марказини юқори тезликда ҳам бошқара олишни ўргатди. Сўнгги уч йил ичида Серж тиззаси атиги бир марта безовта қилди, холос. Шунда ҳам у бор-йўғи тўрт кунни майдонда ташқарида ўтказди. 2016 йилга қадар эса Гнабри айнан тиззаси сабаб бир неча ой ва ҳатто йиллаб шуғуллана олмаганди.
    «Англияда Гнабрининг тиззаси ва боғловчи мушаклари билан боғлиқ муаммолари бўлган. Ўтган ёзда эса унинг умиди сўла ёзганди. Ҳозир бўлса, Серж нейроатлетика сабаб анча яхши ҳолатда», — деганди ўша вақтларда Веддеманн.

    Гнабри Cоммон Goal’га қўшилди, вегетарианга айланиб, ёга билан шуғулланди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Focus-on-Performance йигитлари билан танишув Гнабрини тубдан ўзгартириб юборди. Мушакларини мустаҳкамлаш мақсадида Серж шахсий мураббий билан ёга машғулотларини олиб борди. Бундан ташқари ҳафтада бир марта Германияда биринчи рақамли физиотерапевт Ларс Линҳард билан ҳам шуғулланди. Улар биргаликда мия ва мушаклар алоқаси, реакция ва координацияларни яхшилаш устида ишлайди. Шунингдек, ухлаш режимини ҳам ўзгартирди, камига кутилмаган ҳобби топди:

    «Қўлларим оёқларимдек тезкор эмас. Аммо фортепяно ҳамда футболнинг ўзаро қандайдир ўхшашлиги бор. Фортепянода янги песани ўрганиш футболдаги машғулотларни эслатиб юборади. Футболда ҳам ниманидир яхши қилсангиз, жуда ҳам кучли бўлишингиз мумкин. Фортепянода ҳам шундай», — деганди Гнабри ўзининг янги ҳоббиси ҳақида.
    Серж январь ойида гўш истеъмолидан воз кечиб, нўхот ҳамда ясмиқ донини танлади. Сўнгги йилларда Крис Смоллинг, Эктор Белерин каби футболчилар ҳам вегетарианга айланди. Уларнинг сўзларига кўра, бу жараён улар оёқ пайларига катта куч қўшган. Гнабри ҳақида эса унинг натижалари сўзлайди: ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида 9 та гол урди (биринчи даврада эса атиги 4 та гол урганди). Аммо бу тажриба узоқ давом этмади. Футболчи яқинда баъзан гўшт истеъмол қилиб туришини ҳам тан олди.

    Гнабрининг ҳаётида футболдан бошқа нарсалар ҳам бор. У 2017 йилда Германияда Cоммон Goal’га аъзо бўлди. Бу дегани унинг маошидан 1 фоизи доимо хайрияга йўналтирилади. Бу футболчи учун ҳақиқий иш принципи:
    «Қарор юракдан чиқади. Асосий сабаблардан бири менинг отам асли Кот-ДъИвуардан бўлганидир. Мен ивуарликларнинг қандай яшаётганлигига бефарқ қараб тура олмайман. У ерда бўлганман. Шунинг учун уларга ёрдам беришни, нимадир қилишни хоҳлайман. Ҳашаматли ҳаёт тарзини эса ҳамма ҳар хил тушунади. Кимдир учун бу тилладан қилинган қимматбаҳо машина. Мен учун эса футболнинг ўзи етарли», — Сержнинг ўзи.

    Серж — «Бавария»нинг келажаги

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария»даги таништирув маросимига Гнабри Gucci бренди остидаги ўз вақтида машҳур баскетболчи Леброн Жеймс кийган қизил-оқ рангли либосда келганди. 2018/19 йилги мавсум якунига кўра, мюнхенлик мухлсилар Сержни клубнинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди. Бу мавсум эса унинг учун янада яхши бошланганини «Тоттенҳэм» дарвозасидан ўрин олган тўртта гол ҳам айтиб турибди. Тўғри, Гнабри футбол учун Леброн бўла олмайди. Аммо «Бавария» учун... Клублдагилар эса Роббен ва Риберининг меросхўри борасида аллақачон ташвишланмай қолгани ҳам айни ҳақиқат. Ахир Серж эндигина 24 ёшда!

    Андрей Клешченконинг «Сухой Лист» каналидан Асрор Абдуназаров таржимаси

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    03.10.2019, 16:50   Изоҳ (0)   29911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» яна қоқилди, «Ювентус»да йирик ғалаба, «Бавария» эса Лондонда «Тоттенҳэм»ни шарманда қилди. ЕЧЛда тур тафсилотлари

    03.10.2019, 13:32

    «Реал» ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

    02.10.2019, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси БАА клубига ўтди

    01.10.2019, 17:26

    Tracker’дан кейин навбат уйга. Бокс бўйича Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловга Тошкентдан уй совға қилинди

    01.10.2019, 16:03

    Нурсиз ўтган Мадрид дербиси, «Барселона» эса нохуш анъанасига барҳам берди. Ла Лигада тур тафсилотлари

    01.10.2019, 13:16

    Бокс бўйича Жаҳон чемпионати совриндорларига Tracker ва Gentra автомобиллари совға қилинди

    30.09.2019, 16:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.