Ўзбекистонда сентябрь ойида бошқа товар ва хизматларга қараганда товуқ тухуми сезиларли даражада қимматлашган. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари шундан далолат бермоқда.
Ўтган ойда тухум нархи 8,2 фоизга ошган, йил бошидан бери эса 28,4 фоизга қимматлаган.
9 ой мобайнида бу маҳсулот нархи ўзгариб турди. Январда 1,3 фоизга ошиб, кейин августгача пастлаб борди, кейин эса 3,5 фоизга ўсди.
Ҳозирда битта тухум ўртача 600 сўмдан 1200 сўмгача сотилмоқда, уй тухумлари эса 1200—1700 сўм.
Қолган маҳсулотлар нархи сентябрь ойида сезиларли даражада ошмаган. Жумладан, гўшт, қуш ва балиқ ўртача 2,7, шакар ва чой 1,6, ёрма ва дуккаклилар 1,8 фоизга кўтарилган.
Изоҳ (0)