• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нодира Қодирова иши. Туркия парламентининг мухолиф депутати адлия вазиридан олтита саволга жавоб талаб қилди

    Давоми: ТИВ: Турк депутатининг уйида ўлган Нодира Қодирова билан боғлиқ вазият назоратга олинган

    Ўзбекистонлик Нодира Қодированинг турк депутати уйида ўз жонига қасд қилиши ҳолати Туркия парламенти кун тартибига киритилди, деб хабар берди «Kun.uz».

    Фото: АА

    Фото: АА

    Масалани Буюк миллат мажлисига депутат Сера Кадигил кўтариб чиқди. У адлия вазирига депутатлик сўрови юборган.

    Таъкидлаш жоиз, Сера Кадигил — парламентдаги асосий мухолифатчи ҳисобланмиш республика халқ партияси аъзоси саналади. 23 ёшли қизнинг шубҳали тарзда ўз жонига қасд қилиши эса Туркияда ҳукмрон партия — Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ширин Уналнинг уйида рўй берган эди.

    Сера Кадигил Фото: АА

    Сера Кадигил Фото: АА

    Мухолиф депутат Адлия вазирлигига мурожаатида Қодирова иши юзасидан жамоатчиликда асосли гумонлар туғилаётгани, одамлар бу ҳодиса ҳукмрон партия депутатининг уйида рўй бергани учун ҳам ёпди-ёпди қилиняпти, деган фикрга боришаётганини қайд этган.

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВдаги материаллар орасида воқеа суицид эмас, балки қотиллик бўлиши мумкин, деган шубҳа тез-тез тилга олинмоқда.

    Ҳодисанинг ҳар бир детали атрофлича тергов қилиниши ва жамоатчилик воқеалар ривожидан цензурадан ҳоли тарзда хабардор қилиб борилиши лозим. Бу—жамоатчилик фикрини юмшатиш, айбланаётган одамларнинг ғурур ва шаънини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

    Сера Кадигил, Республика халқ партияси аъзоси

    Парламент аъзоси ўз сўровида қуйидаги 6 та саволга жавоб сўраган:

    1. ОАВдаги маълумотга кўра, ўқ Қодирова юрагининг бироз тепароғидан тешиб ўтган. Агар бу суицид бўлган бўлса, у ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўқ танани қандай бурчак остида тешиб киргани, масофа, марҳумнинг танаси ва қўлида қолган порох изларини ўрганиб чиқдими?

    2. Адлия вазирлиги Халқаро ҳуқуқ ва халқаро алоқалар бош бошқармасининг «Чет эл фуқароларининг ўлими тўғрисида»ги 71-сонли низомида хорижий давлатлар фуқаролари тергов объекти бўлган ҳодиса натижасида вафот этган ҳолларда бу ҳақда маълумот етказиш тартиби батафсил белгилаб қўйилган.

    Унга кўра:

    – жасадни ёриб кўриш ҳисоботининг нусхаси ва ўлимни текшириш ҳисоботининг нусхаси,– марҳумнинг мамлакатида ўлим қайд этилиши учун ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг иккита нусхаси,– марҳумнинг шахсини аниқлашда фойдаланилган паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ID-карта каби ҳужжатлар ҳамда марҳумнинг манзили ҳақидаги маълумот,– агар консуллик томонидан олиб кетилмаган бўлса, жасадга нима бўлгани ва агар дафн этилган бўлса, дафн этилган жойи кўрсатилган хат юбориш зарур.

    Бу процедураларнинг барчаси бажарилганми?

    3. Қодированинг акаси айтган гапларга қараганда, Қодирова воқеадан олдин дугонаси Лайло билан икки соат гаплашган ва «жинсий тегажоғликка учрагани»ни айтган. Тергов бу даъволарни ҳам ҳисобга оляптими? Телефон суҳбати аудиоси сўралганми, айтиб ўтилган икки шахсдан кўрсатма олинганми?

    4. ОАВдаги эътирозли ҳолатларнинг яна бири. Қодированинг бошқа бир дугонаси Нигора Абдураҳмонова улар полицияга тегажоғлик воқеаси ҳақида айтишганини баён қилган ва «Шунга қарамай, улар бизнинг кўрсатмамизни қабул қилишмади», деган. Абдураҳмонованинг кўрсатмаси инобатга олинганми? Агар йўқ бўлса, нега инобатга олинмаган?

    5. Нодира Қодированинг яшаш ва ишлаш учун тегишли рухсати бормиди? У суғурталанганмиди? У ўша уйда ишлаганини тасдиқловчи бирон-бир расмий ҳужжат борми?

    6. Нодира Қодированинг телефони ва компьютери (агар бор бўлса) ўрганиб чиқилдими? Марҳумнинг яқинлари томонидан билдирилаётган эътирозлар терговда инобатга олинганми?

    Эслатиб ўтамиз, бундан олдин мазкур иш доирасида прокурор марҳум Нодира Қодирова ва унинг дугонаси Лайло Ниёзовани фоҳишаликда гумон қилаётгани маълум бўлган эди

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонлик қиз туркиялик депутатнинг уйида ўз жонига қасд қилди
    • Турк депутатининг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодировани прокуратура фоҳишалик қилганликда айблади

    02.10.2019, 09:36   Изоҳ (0)   47251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки мактаб директори ўринбосари ҳалок бўлди

    02.10.2019, 09:05

    Ўзбекистонда илк «Талабалар уюшмаси» ташкил этилди

    02.10.2019, 08:24

    Тошкент метросининг янги вагонлари йўловчиларни тетиклаштириш ва тинчлантириш имкониятига эга бўлади

    02.10.2019, 07:09

    Фарғона вилоятида учта туман пахта режасини бажарди

    02.10.2019, 00:29

    Ўзбекистонда олий таълим кенгаши ташкил этилади

    01.10.2019, 23:56

    Ўзбекистонда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкалари оширилди

    01.10.2019, 22:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.