• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида мевали дарахтлар кесилиб, боғ пайҳон қилинмоқда. Тирикчилиги боғдан ўтаётган 150 та хонадон вакиллари ташвишда

    Қарши халқаро аэропорти ёнида жойлашган боғ дарахтлари аёвсиз кесилиб, боғ пайҳон қилинмоқда. Ҳудудда истиқомат қилувчи 150 та хонадон вакиллари эса тирикчилигининг асосий манбаси бўлган мевали дарахтларнинг йўқ қилинишидан ташвишда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли мурожаатига асосан воқеа жойида бўлган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, аҳоли мазкур боғдаги мевали дарахтларни 1986—87 йиллардан эка бошлаган. Бу ерга «Қулмамат бобо» боғи номи ҳам берилган.

    — Ушбу боғ ҳудудидан 12 сотих ерим бор эди, — дейди Наргиза Жумаева. — Олма, қароли, зардоли, гилос каби мевали дарахтлар етиштиргандик. Оиламизнинг тирикчилиги мана шу боғдан эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Наргиза Жумаеванинг айтишича, турмуш ўртоғи Россияда бўлса-да, тайинли иш тополмаётгани боис оиланинг асосий даромади шу боғ орқасидан бўлган.

    — 16 ёшли ўғлим билан шу боғда ишлардик, — дейди Наргиза Жумева. — Тирикчилигимиз шу боғдан олинаётган ҳўл мевалардан эди. Энди нима қиламиз?

    Ушбу ҳудуддаги боғ эгаларидан яна бири Дилшод Мусаевнинг маълум қилишича, боғдаги мевали дарахтларнинг кесилиши ҳақида аҳоли огоҳлантирилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Ҳеч кимни огоҳлантирмай мевали дарахтларни кесиб ташлашмоқда, — дейди Дилшод Мусаев. — Бунга рухсат олишдимикин?

    Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазовнинг топшириғига кўра, «Дарё» мухбирига мевали дарахтлар кесилишини асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Мазкур ҳужжатлардан англашилишича, шаҳар ҳокимлиги «Индорама Агро» ХК МЧЖга давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазов томонидан 2019 йил 18 сентябрь куни берилган рухсатномада «Индорама Агро» ХК МЧЖ томонидан қурилаётган офис ва меҳмонхона комплекси қурилиши туфайли 417 та мевали ҳамда манзарали дарахт кесилиши ёзилади. Бироқ рухсатнома муддати кўрсатилмаган.

    Рухсатномада ёзилишича, у жойлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш давлат назоратининг рўйхатидан ўтказилгандагина ҳақиқий.

    Мазкур ҳужжат боғдаги мевали дарахтларни кесишга рухсат берадими ёки йўқми, ушбу саволга жавоб олиш мақсадида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғанишер Ибрагимов билан боғландик.

    «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқотга киришган Ғанишер Ибрагимовнинг айтишича, «Индорама Агро» ХК МЧЖнинг мазкур боғдаги 417 та мевали ҳамда манзарали дарахтларни кесиб ташлаши қонуний. Бу ҳаракати учун корхона давлатга ҳеч қандай жарима тўламайди. Боиси мазкур ташкилот хорижий корхона ҳисобланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 43-бандига кўра, давлат бюджети, хорижий ва халқаро ташкилотлар кредитлари ва грантлари ёки халқаро молия институтларининг инвестициялари ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари, шунингдек, Президент ва ҳукумат қарорлари, фармойишларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун кесиладиган дарахтлар ва буталар, истисно тариқасида, белгиланган тўловлардан озод этилган. Давлат экология қўмитаси органларининг хулосалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида кесилади, — дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходими Азиз Қурбонов.

    Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъулларининг гапига қулоқ тутадиган бўлсак, «Қулмамат бобо» боғидаги 417 та мевали ҳамда манзарали дарахтлар учун ҳеч қандай жарима ундирилмайди.

    Қарши шаҳар ҳокимлигидан маълум қилишларича, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 30 апрелдаги қарорига мувофиқ ҳозирда мевали дарахтлари кесилаётган ушбу боғ жойлашган 2,25 гектар ер майдони «Индорама Агро» ХК МЧЖга офис ва меҳмонхона қуриш учун ажратиб берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оиланинг асосий боқувчиси бўлган ва ногирон фарзанди билан яшаётган Норгул Ҳамидованинг шикоят қилишича, 1986—1987 йилларда ўз қўллари билан экилган мевали дарахтлар бугун оила даромадига айланганда аёвсиз кесилмоқда.

    Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазовнинг айтишича, аҳоли мазкур боғдан ўтган йиллар давомида ноқонуний фойдаланиб келган. Умуман солиқ тўламаган.Аҳоли вакилларининг маълумот беришича, 1990 йил 29 август куни шаҳар ижроқўмининг ўша пайтдаги раиси Анвар Шукуров томонидан қарор чиқарилиб, ушбу боғ «Қулмамат бобо» боғи деб аталган.

    Улуғбек Авазов эса ўша қарорга кўра мазкур «Қулмамат бобо» боғи ўша пайтнинг ўзидаёқ «горхомкоз» — шаҳар ободонлаштириш бошқармаси таркибига киритилганлиги, демак, боғ ҳудуди шаҳар ҳокимлиги ихтиёрида бўлганини айтяпти. Ҳоким ўринбосарига кўра, мазкур «Қулмамат бобо» боғи дея аталаётган ер айни кунгача шаҳар ҳокимлиги захира фондидаги ер ҳисобланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мевали ҳамда манзарали дарахтларга эгалик қилиб келган мурожаатчилар билан мулоқот қилганимизда улар 2019 йил 19 август куни нафақат Қарши шаҳар ҳокимлиги, балки вилоят ҳокимлиги, Президент Халқ қабулхонасига ҳам мурожаат йўллашганини, аммо ҳеч қайси мутасадди аҳолига тўғри ва аниқ маълумот бермаганидан нолимоқда. Шаҳар ҳокимлиги мазкур масалада минг ҳақ бўлса-да, мурожаатчиларга вазиятни тўғри тушунтирмагунча англашилмовчиликлар ва такрорий мурожаатлар бўлиши тайин.

    02.10.2019, 10:38   Изоҳ (0)   27646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг 4 та халқаро аэропортида «Очиқ осмон» тартиби ишга тушди

    02.10.2019, 09:50

    Нодира Қодирова иши. Туркия парламентининг мухолиф депутати адлия вазиридан олтита саволга жавоб талаб қилди

    02.10.2019, 09:36

    Фарғонада содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки мактаб директори ўринбосари ҳалок бўлди

    02.10.2019, 09:05

    Ўзбекистонда илк «Талабалар уюшмаси» ташкил этилди

    02.10.2019, 08:24

    Тошкент метросининг янги вагонлари йўловчиларни тетиклаштириш ва тинчлантириш имкониятига эга бўлади

    02.10.2019, 07:09

    Фарғона вилоятида учта туман пахта режасини бажарди

    02.10.2019, 00:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Брендлар учун бош оғриғига айланган машҳурлар иштирокидаги рекламалар

    Лайфстайл | 24 июн, 20:20

    Марказий банк Тожикистон банки ваколатхонасига берилган гувоҳномани бекор қилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 20:05

    “Олис шаҳар” ва давоми 2025 йилнинг кузида чиқадиган бошқа машҳур турк сериаллари

    Лайфстайл | 24 июн, 19:55

    Ҳиндистон Кашмирда теракт содир этганларнинг бари Покистон фуқаролари эканини даъво қилди 

    Дунё | 24 июн, 19:45

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари Кенг қамровли шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 19:44

    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

    Реклама | 24 июн, 18:00

    “Эрон АҚШ зарбаларидан кейин ядро қуроли ясай олмайди” — АҚШ вице президенти

    Дунё | 24 июн, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.