Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент темир йўл вокзалида 30 сентябрь, душанба куни пойтахтда барпо этилаётган ер усти метрополитенида ҳаракатланувчи замонавий поездларнинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Россиянинг «Метровагонмаш» АЖ ўртасида Тошкент шаҳридаги ер усти метрополитени учун ҳаракатланувчи ҳар бири 4 вагондан иборат 5 та метро поездини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган эди. Шартномага кўра, Россиянинг «Трансмашхолдинг» компанияси Тошкент метроси учун 81-765.5/766.5/767.5 моделидаги 5 та поезд таркибини етказиб берди.

Фото: «Трансмашхолдинг»

Фото: «Трансмашхолдинг»

Бу моделдаги метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги синхрон тортувчи двигателнинг қўлланилиши эксплуатация харажатларини 40 фоизгача қисқартиради. Янги вагонларнинг яна бир қатор техник имкониятлари ва афзалликларига қуйидагилар киради:

  • вагонлар орасидаги герметик «гармошка» кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади;
  • йўловчилар салонига тўрт томондан автоматик ва икки қаватли эшиклар ўрнатилган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчиларнинг тасодифан қисилиб қолишининг олдини олади;
  • салондаги кондиционер иситиш ва шамоллатишни таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ултрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган;
  • ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган;
  • состав вагонлари видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар бор, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд;
  • машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини назорат қилувчи видеокузатув тизими монитори жойлашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади