Сурия барча мамлакатлардан араб республикаси ҳудудида ноқонуний жойлаштирилган қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллимнинг сўзларига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда Дамашқ уларга қарши чора кўриш ҳуқуқига эга бўлади.
Муаллим АҚШ ва Туркия Суриянинг шимолида ноқонуний равишда пайдо бўлганини ва ҳатто «музокаралар ўтказиш ва гўёки хавфсиз ҳудудни яратишгача ҳаддидан ошганини» таъкидлади.
«Бу халқаро ҳуқуқ ва хартияни бузади», — дея қўшимча қилди дипломат.
Изоҳ (0)