Мажбурий ижро бюроси қарздорлик суммасини ундириш мақсадида Andijon special eko trans компаниясининг 20 га яқин махсус техникасини хатлаб, жарима майдонига келтирган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Маълумотда айтилишича, Оҳангарон туманларо иқтисодий судининг Andijon special eko trans ва қўшимча жавобгар «Оташ меҳри» компаниясидан 28,52 миллиард сўм кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро варақаси бўлган.
Унга биноан, қарздорлик суммаси Миллий банкнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси фойдасига қаратилган ва ундирув гаровдаги мол-мулкка белгиланган.
Бюронинг Олтинкўл туман бўлими гаровдаги мол-мулкларни қидириш тадбирини амалга ошириши натижасида Andijon special eko trans’га 20 га яқин махсус техника хатланган ва жарима майдонига олиб кетилган.
Изоҳ (0)