• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мактабгача таълим вазирлиги Isuzu HC-40 автобусларида фаолият юритадиган «мобил боғчалар»ни ташкил этади. Лойиҳа Ўзбекистондаги 14 та туманда синовдан ўтказилади

    2019 йил 30 июль куни Мактабгача таълим вазирлиги Isuzu HC-40 автобуслари базасида фаолият кўрсатувчи сайёр мактабгача таълим ташкилотлари лойиҳасини муҳокамага қўйди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Лойиҳа «Ўзавтосаноат» АЖ молиявий ва техник кўмагида амалга оширилади.

    2019 йилнинг 2 июлида Мактабгача таълим вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Ўзбекистонда Isuzu HC-40 автобуслари негизида ишловчи мобил МТТларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамкорликнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Мазкур лойиҳа болалар мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, шунингдек, МТТ мавжуд бўлмаган олис қишлоқ жойларда, тоғли ҳудудлар ва аҳоли пунктларида қамровни ошириш имконини беради.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    «Мактабгача таълим вазирлигига кўп ҳолларда олис туманларда яшовчи фуқаролар МТТлар мавжуд эмаслиги юзасидан шикоятлар билан мурожаат қилишади. Афсуски, бюджет миқдори чекланганлиги муносабати билан биз ҳар бир аҳоли пунктида МТТ очиш имкониятига эга эмасмиз ва болалар сони энг кўп бўлган жойларни танлашга мажбурмиз. МТВ ишчи гуруҳи ҳолатни ўрганиб чиқди. Таҳлил ушбу мақсад учун жойларда биноларнинг ажратилиши муаммо ечими бўла олмаслигини кўрсатди.

    Аҳоли хонадонлари бир-биридан жуда узоқ масофада жойлашган туманлар мавжуд. Стационар нуқталар бор-йўғи 3 километр радиусда яшовчи болаларни қамраб олиш имкониятини беради холос. Ҳар бир оила ўз транспорт воситасига эга эмаслиги эса ҳар куни МТТларга қатнаш муаммосини туғдиради. Бундан ташқари, тоғли ҳудудларга талаб этилган коммуникацияларни етказиб бориш муаммоси мавжуд. Биз албатта болалар учун иситиш тизими, сув таъминоти ва канализацияни таъминлаб бера олиш мумкин бўлмаган жойларда МТТлар очмаймиз. Бироқ, вазирлик барча болалар учун сифатли мактабгача таълим олиш имкониятини яратишга интилмоқда, шу муносабат билан биз Ўзбекистон учун мутлақо янги мобил МТТлар лойиҳасини ишга туширмоқдамиз. Бундай тажриба Швеция, Янги Зеландия, Ҳиндистонда муваффақиятли қўлланиб келинмоқда. Махсус автобуслар яқин келажакда МТТ қурилиши мураккаб бўлган, бориш қийин бўлган жойларда муайян йўналиш бўйича ҳаракатланади. Сайёр МТТлар «ёз­­­-қиш» режимида ишловчи совутгичлар, қуёш панеллари, ҳожатхоналар, ўйинчоқлар, ривожлантирувчи материаллар билан таъминланади. Шунга кўра, кичик аҳоли пунктларида яшовчи болалар билим олиши, маҳорат ва кўникмаларини ривожлантириши, мактабга тайёрланиб бориши мумкин бўлади. Лойиҳанинг бошланғич босқичида республика бўйлаб 14 та автобус: Тошкент вилоятида иккита ва ҳудудларда биттадан автобус ишга туширилади», — дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Сайёр МТТларда таълим-тарбия жараёни ҳудуд эҳтиёжлари ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда икки-уч сменада олиб борилади. Ҳар бир автобус учун тарбияланувчилар яшаш жойига яқин бўлган жойда ўйингоҳлар (қумдон, ўйин майдончалари ва бошқалар) билан жиҳозланган учтадан тураргоҳ ташкил этилади.

    Сайёр МТТлар қисқа муддатли гуруҳлар учун мўлжалланган бўлиб (кунига кўпи билан 3 соат), овқатланишни ташкил этиш мажбурияти назарда тутилмаган. Лойиҳа учун МТТлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли болалар мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўла олмаётган ҳудудлар танлаб олинди. Сайёр МТТлар олис қишлоқларда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш муаммосини тезкор ҳал қилиш имкониятини яратади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    «Барча машғулотлар ўйин тарзида ўтказилади. Машғулотлар чоғида автобус ҳаракатда бўлмаслиги болалар лат ейиши эҳтимолини тўла бартараф этади. Мобил МТТ махсус тураргоҳга етиб келгач болаларга қулай шароитни таъминлаш учун ходимлар мебелларни ташқарига чиқариб, тент ёрдамида шийпон ўрнатилади. Тарбияланувчилар вақтнинг асосий қисмини очиқ ҳавода ўтказади ва бундай ёндашув Финляндияда ўзини оқлаган. Кучли совуқ ёки иссиқ бўлган тақдирда машғулотлар автобус ичига кўчирилади.

    Бу лойиҳага шаҳар ўлчовлари билан баҳо бериш мумкин эмас. Шаҳар аҳолиси жамоат транспорти ва талаб даражасидаги инфратузилма мавжуд бўлган шароитда яшайди. Биз чекка қишлоқлар аҳолиси билан учрашганимизда, улардан фарзандлари мактабгача таълим олиши учун шароит яратиб бериш бўйича сўровларни кўп эшитамиз. Улар ҳам фарзандлари илк ёшиданоқ таълим олиши ва ривожланишини истайдилар. Вазирлигимиз уларни мана шундай имконият билан таъминлаш учун барча ҳаракатларни амалга оширади», — дейди Мактабгача таълим вазири.

    Лойиҳанинг синов босқичи учун 14 та туманда 42 та майдонча белгилаб олинди:

    • Андижон вилояти — Андижон тумани
    • Бухоро вилояти — Қоракўл тумани
    • Жиззах вилояти — Бахмал тумани
    • Қашқадарё вилояти — Чироқчи тумани
    • Наманган вилояти — Янгиқўрғон тумани
    • Навоий вилояти — Нурота тумани
    • Самарқанд вилояти — Ургут тумани
    • Сурхондарё вилояти — Қумқўрғон тумани
    • Сирдарё вилояти — Боёвут тумани
    • Тошкент вилояти — Оҳангарон, Янгийўл туманлари
    • Фарғона вилояти — Учкўприк тумани
    • Хоразм вилояти — Хазорасп тумани
    • Қорақалпоғистон Республикаси — Элликқалъа тумани

    20.09.2019, 20:43   Изоҳ (0)   25967
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 52 кишининг аризаси асосида Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    20.09.2019, 20:27

    Бухорода ЙҲХБ инспектори аёл ҳайдовчига нотўғри жарима қўллади. Икки автомобилнинг давлат рақами деярли бир хил бўлгани айтилмоқда

    20.09.2019, 20:12

    Марказий Осиё мамлакатлари 2030 йилгача мўлжалланган энергетика стратегиясини ишлаб чиқишга келишиб олди

    20.09.2019, 20:02

    Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ўзбекистонда «Яндекс.Такси»ни ёпиш таклифи билан чиқди

    20.09.2019, 19:57

    Сергелида 2 та давлат боғчаси очилди. Улар Жанубий Корея модели асосида лойиҳалаштирилган

    20.09.2019, 18:58

    Бухорода маҳалла раиси 600 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўм пора билан ушланди

    20.09.2019, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.