• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сергелида 2 та давлат боғчаси очилди. Улар Жанубий Корея модели асосида лойиҳалаштирилган

    Тошкентнинг Сергели туманида 2 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мактабгача таълим ташкилотларининг умумий қуввати 840 нафар болани ташкил этади. Бу ҳақда «Дарё»га Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Янги мактабгача таълим ташкилотлари Сергели туманининг Қумариқ турар жой мавзесида ва 5А даҳасида жойлашган. Улар мебель, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

    Янги МТТлар орқали Сергели туманида мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳажми 83 фоиздан 89 фоизгача оширилади ва 100 киши учун қўшимча иш жойлари яратилади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    «Сўнгги йилларда Сергели тумани жадал ривожланиб бормоқда, янги қурилган уйларга яшовчилар кўчиб кирмоқда. Шу билан бирга, таълим муассасаларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Бир йўла иккита МТТ очилиши яна 600 нафар бола сифатли мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўлишини англатади. Шунингдек, қисқа муддатли гуруҳлар очилиб, уларга 240 нафар бола қабул қилинади.

    Янги мактабгача таълим ташкилотлари қурилишида стандарт лойиҳалардан воз кечилган ҳолда ноодатий дизайн ва замонавий ечимлардан фойдаланилди. Ҳар бир детал устида пухта ўйлаб чиқиш орқали биз болаларимиз учун мумкин қадар қулай ўқув-ўйин муҳитини яратиб бермоқдамиз», — дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Таълим муҳити Корея Республикасининг модели негизида лойиҳалаштирилди. Йирик жавонлар ўрнига мобил модуллар ўрнатилди. Улар майдонни ўзгартириш ва уни турли машғулотларга мослаштириш имконини беради. Ўйин ва ўқув қуроллари болалар бўйи етадиган жойда жойлашган бўлиб, ўйинларнинг аксарияти бармоқларнинг майда моторикасини ривожлантириш учун мўлжалланган. Гуруҳлар ва коридорларда нутқ ва ёзиш, билимни ривожлантириш, ижод, қурилиш, конструкциялаш ва математика, сюжет ўйинлари, кутубхона каби кўплаб ривожлантириш марказлари жойлашган. Болаларнинг ўзи кўнглига ёққан машғулотни танлайди, педагог эса ўйин ва ўқиш учун зарур бўлган материалларни аниқлайди ва қийинчилик юзага келган ҳолда уларга ёрдам беради.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Давлат раҳбарининг бешта ташаббусини амалга ошириш доирасида соғломлаштириш ва бадиий машғулотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: анъанавий мусиқа ва рақслардан ташқари болалар спорт билан шуғулланиши, ўйин шаклида чет тилларини ўрганиши ҳамда бошқа ривожлантирувчи тўгарак ва секцияларга қатнашиши мумкин бўлади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Ушбу мактабгача таълим ташкилотларига қатнаш учун бир ойлик тўлов бир бола учун 186 минг сўмни, икки нафар бола учун 132 минг сўмни ташкил этади. Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ, тарбияланувчилар умумий сонининг 15 фоизи МТТга бепул қатнаши мумкин бўлади. Ушбу имтиёз кам таъминланган оилалардаги болаларга нисбатан тақдим этилади.

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
    20.09.2019, 18:58   Изоҳ (0)   19162
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода маҳалла раиси 600 АҚШ доллари ва 1,9 млн сўм пора билан ушланди

    20.09.2019, 18:27

    Шавкат Мирзиёев беш элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    20.09.2019, 17:56

    Россиядан Ўзбекистонга ярим йилда 2 млрд доллардан ортиқ пул ўтказилди

    20.09.2019, 17:41

    Сурхондарёнинг Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

    20.09.2019, 17:24

    Ўзбекистонда сайлов кампаниясига старт берилди. Парламент сайловлари 22 декабрга белгиланди

    20.09.2019, 16:53

    «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси

    20.09.2019, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.