Манхэттен округи прокурори Сайрус Вэнс АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2011 йилдан ҳозиргача бўлган солиқ декларацияларини тақдим этишни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тегишли сўров Трамп, унинг оиласи ва бизнеси учун молиявий ҳисоботларни тайёрлаган Mazars компаниясининг АҚШдаги ваколатхонасига юборилган. Прокурор АҚШ президенти ва унинг Trump Organization компанияси солиқ ажратмалари тўғрисидаги маълумотларни сўраган.
The New York Times нашрига кўра, прокурор бу маълумотни Трампнинг адвокати Майкл Коэн 2016 йили порноактриса Сторми Дениэлсга Трамп билан жинсий алоқалари (унинг ўзи буни инкор этган) борасида сукут сақлаш учун 130 минг доллар тўлагани ҳақидаги даъволар туфайли талаб қилган.
Прокурор мазкур тўлов Нью-Йорк штати қонунларига зид келиш-келмаслигини текширмоқчи. Жумладан, уни бу тўлов суд харажатлари қаторига қўшилиши қонунийлиги қизиқтирмоқда. Нью-Йоркда бундай сохта маълумот тақдим этилиши жиноят ҳисобланади.
Изоҳ (0)