Янги зеландиялик режиссор Тайка Вайтитининг «Қуёнча Жожо» фильми Торонтодаги 44-Халқаро кинофестивалда Гран-прини қўлга киритди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «Фильм.ru»

Вайтитининг ушбу комик драмаси нацистлар Германиясида ўзига Адолф Гитлер тимсолидаги хаёлий дўст орттирган 10 ёшли Жожо исмли болакай ҳақида ҳикоя қилади.

Картинанинг жаҳон премьераси 18 октябрда ўтказилади. Фильмда бош ролларни Роман Гриффин Дэвис, Томасин Маккензи, Тайка Вайтити, Сэм Рокуэлл ҳамда Скарлетт Йоханссон ижро этган.