Disney студиясининг «Жон Картер» (2012 йил) саргузашт жангари фильми замонавий кинематография тарихидаги энг омадсиз фильм деб топилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Эндрю Стэнтон режиссорлик қилган Марс халқининг озодлиги учун курашган америкалик ҳарбий Жон Картер ҳақидаги илмий-фантастик фильм ижодкорлари бу фильмга маркетингни қўшиб ҳисоблаганда 363,7 миллион доллардан ортиқ пул сарфлаган. Аммо жаҳон прокатида атиги 284 миллион доллар тўплаган.
Фильм ижодкорлари кўрилган зарарни камайтиришга ҳаракат қилган ва турли ушлаб қолишлар ва ҳисобдан чиқаришлардан сўнг молиявий йўқотишлар 136,6 миллион долларни ташкил этган.
Шу сабабли «Жон Картер» фильми бутун кино тарихидаги энг омадсиз лойиҳа бўлди. Бунга қадар 20 йилдан ортиқ вақт давомида Ренни Ҳарлиннинг «Каллакесарлар ороли» (1995 йил) фильми шундай ҳисобланар эди. Фильм бюджети 98 миллион долларни ташкил этган, жаҳон прокатида эса атиги 10 миллион доллар тўплаганди.
Изоҳ (0)