Самарқанд шаҳрининг Огаҳий кўчасида 6 сентябрь куни қаровсиз қолдирилган Damas’нинг салонидан номаълум шахс 2 минг доллар пулни ўғирлаб кетган. Жабрланувчи ушбу ҳолат юзасидан 9 сентябрь куни ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
«Ўтказилган тезкор тадбир натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳри Навоий шоҳ кўчасида яшовчи 39 ёшли А.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган», — дейилади Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Қайд этишларича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)