• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркиялик инвесторлар Ўзбекистонда яратилган бизнес муҳитидан мамнунми?

    ДЕИК Туркия—Ўзбекистон бизнес кенгаши, Евросиё бизнес кенгашлари шаъфелиги остида 1993 йил 12 апрель куни ташкил этилган. Туркия билан Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва тижорий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бизнес кенгаш ташкил этилгандан кейин икки давлат ўртасидаги тижорат ниҳоятда тез ривожланди ва турк фирмалари Ўзбекистонга сармоя кирита бошлади. Ўзбекистон Евросиёда энг кўп турк сармояси киритилган давлатлардан бири бўлди.

    Фото: Иззет Экмекчибаши

    Фото: Иззет Экмекчибаши

    Хўш, бугунги кунда туркиялик инвесторлар Ўзбекистондаги қайси соҳаларга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда? Инвесторларга яратиб берилаётган шарт-шароит уларга манзур бўлмоқдами? Уларни қандай муаммолар қийнамоқда? Мана шундай саволларга жавоб олиш мақсадида Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар қўмитасининг Туркия — Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши раиси Иззет Экмекчибашига мурожаат қилдик.

    Туркия—Ўзбекистон бизнес кенгаши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда муҳим бўғим

    Туркия хусусий секторининг ташқи дунёга ойнаси сифатида ДЕИК (Ташқи иқтисодий алоқалар қўмитаси)  34 йил давомида кўнгилли асосда фаолият юритиб келаётган фаол ва нуфузли бизнес платформасидир.

    Мамлакатлар ўртасида инвестиция ва савдони ошириш учун «савдо дипломатияси» ни жиддий тарзда давом эттирмоқда.

    Бизнинг фаолиятимиз Туркия президенти раҳнамолигида ва савдо вазири Рухсор Пекжаннинг ёрдами ҳамда кузатуви остида давом этмоқда. Бизда 146 та бизнес кенгаш мавжуд бўлиб, уларнинг 139 таси мамлакатлараро, 5 таси соҳавий ва 2 таси махсус мақсадларда бўлиб, бутун дунёга ёйилган.

    Узген — Евросиё минтақасидаги энг йирик гўштни қайта ишловчи мажмуа бўлади

    Жиззах вилоятида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан ҳамкорликда гўштни қайта ишлашга ихтисослаштирилган қўшма корхонани ташкил этиш устида иш олиб бормоқдамиз.

    Чиқиндиларсиз интеграциялашган гўшт заводи Евросиё минтақасида биринчи ва ягона мажмуа бўлиб, Туркия-Ўзбекистон сармояси билан биргаликда қурилган ушбу мажмуа Узген деб номланади ҳамда йилига 30 минг тонна гўштни қайта ишловчи завод бўлиши кутилмоқда. Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг умумий экспорти йилига тахминан 190 миллион долларга баҳоланмоқда. Ўзбекистон Республикаси гўшт импорт қиладиган давлат бўлганлиги сабабли ушбу лойиҳа инвестиция лойиҳаларидаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Лойиҳанинг тахминий қиймати 74 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва унинг қайтиши 4,5 — 5 йилни ташкил этади. Турк Эксимбанк ушбу лойиҳани амалга ошириш учун кредит бериши мумкинлигини тасдиқлади. Мажмуа тўлиқ қувват билан фаолият бошласа 2500 кишининг бандлиги таъминланади.

    Туркиялик инвесторлар Ўзбекистондаги қайси соҳаларга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда?

    Туркиялик сармоядорлар Ўзбекистон аэропорти, тоғ-кон ва табиий газ қазиб олиш, автомобиль таъминоти, тўқимачилик ва соғлиқни сақлаш туризмига қизиқиш билдирмоқда.

    Давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган муносабатлар, мамлакат раҳбарлари ўртасидаги сиёсий мулоқот ва ишбилармонлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик турли даражаларда барқарор ривожланмоқда. Ўзбекистон Республикаси виза, хавфсизлик ва солиқ имтиёзлари тўғрисидаги валюта қонунчилигини ислоҳ қилди. Туркия Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга саёҳати давомида 30 кун визадан озод қилинади. Солиқ имтиёзлари хорижий инвесторларга тақдим этилади. Инвестиция соҳасига кўра 5 йилдан 7 йилгача солиқ имтиёзлари мавжуд. Ўтган йили Ўзбекистон Президенти Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида 7 йилгача солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинадиган 4 эркин иқтисодий зонани ташкил этиш тўғрисида фармонга имзо чекди.

    Ўзбекистон расмийлари инвесторларни қўллаб-қувватламоқда

    Ўзбекистон Республикаси расмийлари инвесторларга зарурий шарт-шароитларни яратиб бериш устида ишламоқда. Турк компаниялари ширкат тузиш, ҳамкорлик қилиш, ер сотиб олиш ва шу каби ҳолатларда, албатта, адвокатлардан ёрдам олишлари керак. Ширкат ташкил этишдан олдин улар соҳада техник-иқтисодий изланиш олиб боришлари керак. Улар ёнида солиқ, ҚҚС ва ишчи-ходимларни ишлатиш бўйича қонунчиликни биладиган мутахассис бўлиши лозим. Қонунлар тез-тез ўзгартирилаётганлиги сабабли улар солиқ, имтиёзлар ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини мутлақо кузатиб боришлари керак. Ўзбекистон расмийлари инвесторларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун мунтазам ҳаракат қилмоқда.

    2019 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонда 225 та турк ширкати ташкил этилди

    Ўзбекистоннинг тегишли вазирлари ва вазирлар ўринбосарларии мамлакатимиздаги ҳамкасблари билан тез-тез икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда, шунингдек, ўзларининг хизмат вазифалари доирасида ишчи ташрифлар амалга оширилади.

    Маслаҳатлашувлар натижасида бизнинг ишбилармонларимиз савдо, транспорт, энергетика, таълим, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, технология ва ижтимоий хавфсизлик каби кўплаб соҳаларда янги келишувларга эришдилар.

    2019 йилнинг июль ойида Анқара шаҳрида Ўзбекистон—Туркия бизнес форуми ўтказилган эди. Ушбу форумда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмини йилига 5 миллиард долларга етказиш кўзда тутилаётгани ҳақида маълум қилинган эди.

    Туркия ва Ўзбекистон президентлари белгилаган 5 миллиард долларли ташқи савдо ҳажмига эришиш учун ҳаракатларимизни жадаллаштирмоқдамиз. Бу доирада бизнинг устувор мақсадимиз тегишли вазирликлар томонидан жиддий тарзда амалга оширилаётган имтиёзли савдо битими билан боғлиқ ишларни кенгайтиришдир. 2019 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 225 та турк ширкати ташкил этилди. Келгусида Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда туркиялик ишбилармонларга катта ёрдам кўрсатилади.

    Турк Эксимбанки Ўзбекистон тижорат банкларига 100 миллион доллар кредит ажратди

    2018 йил 30 апрель куни Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Турк Эксимбанк турк экспорт-кредит банки ўртасида 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги асосий кредит битими имзоланган эди.

    Ушбу битимдан сўнг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тижорат кредитини бериш шартномасини имзолади. Ва бу 100 миллион долларни Ўзбекистондаги тижорат банклари ишлатмоқда. Турк Эксимбанкининг 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит олиш бўйича ташаббуслари давом этмоқда. Аммо Узген гўштни қайта ишлаш лойиҳасидан ташқари, ҳозиргача Турк Эксимбанкига бошқа бирон бир лойиҳа тақдим этилмаган.

    Севара Нишонова суҳбатлашди

    Материал Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида тайёрланди

    16.09.2019, 17:06   Изоҳ (0)   17455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда электр узатиш устунлари портлатилди. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Афғонистонга экспортда узилиш бўлмаганини маълум қилди

    16.09.2019, 16:12

    Россия парламенти қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга келди

    16.09.2019, 15:48

    Андижонда табиий газни ўғринча пуллаб келган мансабдор шахслар қўлга олинди

    16.09.2019, 15:16

    ТИВ ҳузуридаги «Jahon» ахборот агентлиги негизида «Дунё» ахборот агентлиги ташкил этилди

    16.09.2019, 13:52

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: «Тўйни қачон ва қандай ўтказиш ҳар кимнинг ўз иши, деган қараш нотўғри!»

    16.09.2019, 13:04

    Сурхондарё ва Фарғона вилоят прокурорлари ўзаро алмаштирилди

    16.09.2019, 12:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада қайси касблар учун энг юқори маош тўланади?

    Лайфстайл | 13 июн, 18:05

    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади

    Реклама | 13 июн, 18:00

    Ўзбекистонда кундузи шовқин қилганлар ҳам жарима тўлайди

    Ўзбекистон | 13 июн, 18:00

    “Эрон ядровий келишув имкониятидан фойдаланмади” — Трамп

    Дунё | 13 июн, 17:50

    Турк актрисаси Фаҳрия Эвжен янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    Лайфстайл | 13 июн, 17:36

    BYD Tesla’дан ўзиш учун ўзининг энг арзон моделини тақдим этди

    Дунё | 13 июн, 17:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.