Тошкент шаҳар ҳокимлиги журналист, блогер ва шаҳарнинг барча фуқароларига мурожаат йўллади.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги коммунал соҳага дахлдор хизматлар томонидан кузги-қишки мавсумни беталафот ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
«Шунга қарамай, ҳокимлик ва масъул ташкилотларнинг эътиборидан четда қолган ҳолатлар бўлиши мумкин.
Агар сиз куз-қиш мавсумидан олдин ҳал қилиниши керак бўлган бирор муаммони аниқласангиз, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Facebook саҳифаси орқали хабар беришингизни ёки бу ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз/каналларингизга жойлаштиришингизни сўраймиз.
Бу билан шаҳардаги коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналарга тизимдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш масаласида сезиларли ёрдам берган бўласиз.
Қўшимча маълумот учун: 71 210 01 63Амалий ёрдам ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!», — дейилади пойтахт ҳокимлиги мурожаатида.
Изоҳ (0)