«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.

«Ҳар йили дунё уммонларига 13 миллион тонна пластик чиқинди ташланмоқда. Бу чиқиндиларнинг 50 минг тоннаси Таиландга тўғри келади. БМТ Тараққиёт дастури ва унинг ҳамкорлари пластикдан ифлосланишга қарши янги ҳаракатни бошлади», – БМТ.

«Мен ХХ аср авлодига мансубман, сизлар эса XXI аср авлодисиз. Ўтмиш ўтмишда қолиши керак, биз ўтмишни ўзгартира олмаймиз. Аммо биз ўтмишдан сабоқ олишимиз керак. Бир нарса аниқки, инсониятнинг келажаги сизнинг қўлингизда», – Далай Лама.

«Хавфсизлик камари инсонлар ҳаётини қутқаради. Туркияда автотранспорт билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар асосан шаҳарларда юз беради. Йирик автоҳалокатларда хавфсизлик камарини тақиб олган йўловчиларнинг 24,8 фоизи ҳаттоки тан жароҳати олмаслиги аниқланди. Бу рақамлар хавфсизлик камарининг нақадар муҳим эканлигини кўрсатмоқда», – TRT Haber телеканали.

«Жанубий Кипрнинг грек ҳукумати Россия олдидаги қарзларини тўлади», – NTV телеканали.

«2018 йилда халқаро туризмга энг кўп пул сарфлаган мамлакатлар ўнталиги:

Хитой – 277 миллиард доллар;

АҚШ – 144 миллиард доллар;

Германия – 94 миллиард доллар;

Буюк Британия – 76 миллиард доллар;

Франция – 48 миллиард доллар;

Австралия – 37 миллиард доллар;

Россия – 35 миллиард доллар;

Канада – 33 миллиард доллар;

Корея – 32 миллиард доллар;

Италия – 30 миллиард доллар.

Аҳолиси 1,4 миллиард бўлган Хитойнинг 10 фоиз аҳолиси хорижга чиқар экан. Бу кўрсаткич 2027 йилда 300 миллионга етиши тахмин қилинмоқда», – Алпер Учўқ, Германия турк саноати ва бизнеси ассоциацияси вакили.

«Браво! Жанубий Корея дунёдаги энг маълумотли мамлакатлардан бир экан. Университетлар битирувчилар сони дунёдаги энг юқори бўлган мамлакат. Бундай ютуқ ривожланиш, мустаҳкам соғлик ва узоқ умр кўришга йўл очади», – Эрик Солхейм, норвегиялик сиёсатчи.

«Туркия ва фуқаролар уруши кетаётган мамлакатлардаги инфлясия даражаси:

Сурия – 1,1 фоиз;

Ливия – 7,1 фоиз;

Украина – 9,1 фоиз;

Туркия – 15,1 фоиз», – Ўзжон Қозиўғли, Dunya газетаси колумнисти.

«Айримларнинг фикрича, Британиянинг яхши кунлари тарихга айланган. Бундай одамларга қарата мен шундай жавоб бераман: ‘Сиз қаттиқ адашяпсиз’», – Борис Жонсон, Буюк Британия бош вазири.

«Японияга саёҳат қилмоқчисиз, аммо япон тилини билмаслик сизни бу фикрдан қайтармоқдами? У ҳолда мазкур гаджетлар сиз учун суҳбат қилади», – Bloomberg Tic Toc нашри.

«Тухум Қора денгиз ҳудудида бундан 300 йил олдин ҳам савдо маҳсулоти бўлган. Усмонлилар салтанати архиви тарихий ҳужжатларида 1730 йилларда кимлар тухум савдоси билан машғул бўлгани ҳолда Украинанинг Варненск портидан Истанбулга тухум келтиргани ҳақидаги маълумотлар сақланган. Бугун Украина муҳим тухум экпортчисидир», – Али Булут, Украинадаги турк тадбиркори.

«Ҳар 40 сонияда дунёда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати қайд этилади. @WHO халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотидан маслаҳатлар, агар кимдир ёрдамга мухтож бўлса» – БМТ.

«1970 йилларда Марказий Осиёдан Москвага келган мигрантлар», – Россияни тадқиқ қилиш институти.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.