9 сентябрь куни КХДР вакиллари АҚШ билан ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларни қайта тиклашга тайёр эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсанть».
КХДР ташқи ишлар вазири ўринбосари Чхве Сон Хи ўз мамлакати АҚШнинг музокаралар борасидаги доимий таклифига шу орқали эътибор қаратганини таъкидлади.
«АҚШ музокараларга АҚШ ва КХДР манфаатлари учун хизмат қиладиган муқобил таклифлар билан келишига ишонгимиз келади», — дейди дипломат.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Корея яриморолини денуклеаризациясига оид музокараларни қайта тикланишига умид билдирган эди.
«Биз Ким Чен Ин денуклеаризация жараёнини амалга оширишга содиқ қолишда давом этаётганини биламиз. Яқин кунлар ёки ҳафталар ичида музокаралар столига қайта ўтиришимизга умид қиламан», — дейди Помпео.
АҚШ президенти шу вақтгача КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан икки маротаба учрашди. Уларнинг иккинчи саммити июль ойида, Жанубий ва Шимолий Корея чегарасидаги қуролсизланган ҳудудда бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)