Футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи 6-тури доирасида 8 сентябрь, якшанба куни гуруҳларда 8 та учрашув ўз ниҳоясига етди.
«Ф» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Роберт Морено бошқарувидаги Испания терма жамоаси ўз майдонида Фарер ороллари термасини синовдан ўтказди.
Учрашув давомида испаниялик ҳужумчи Родриго 13 ҳамда 50-дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасига гол урган бўлса, 89 ва 90-дақиқларда эса «Боруссия Дортмунд» аъзоси Пако Алькасер ҳам ўз номига 2 та гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа испанлар ўз уйида Фарер ороллари жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Испания очколари сонини 18 тага етказиб олди ва гуруҳда еткачилик қилмоқда. Сўнгги ўринда бораётган Фарер ороллари вакиллари эса бирорта ҳам очко йиға олмади.
«Ф» гуруҳидаги ҳолат:
Шу куни «Ж» гуруҳида Роберто Манчини бошқарувидаги Италия термаси сафарда Финляндияга қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 59-дақиқасида Италия термаси ҳужумчиси Чиро Иммобиле ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқага келиб ҳакам томонидан италянлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан «Норвич» аъзоси Теему Пукки унумли фойдаланди. Орадан етти дақиқа ўтиб италиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо пенальтидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва Италия меҳмонда Финляндия устидан ғалабага эришиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.
Қайд этиш жоиз, Италия терма жамоаси 18 очко жамғариб, гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда бораётган Финляндия ҳисобида 12 очко мавжуд.
«Ж» гуруҳидаги ҳолат:
Евро—2020
Саралаш босқичи
6-тур баҳслари
8 сентябрь, якшанба
«Д» гуруҳи
Грузия—Дания 0:0
Швейцария—Гибралтар 4:0
Голлар: 1:0 – 37 Закария, 2:0 – 43 Меҳмеди, 3:0 – 45 Родригес, 4:0 – 87 Гавранович«Ф» гуруҳи
Руминия—Мальта 1:0
Гол: 1:0 — 47 ПушкашИспания—Фарер ороллари 4:0
Голлар: 1:0 — 13 Родриго, 2:0 — 50 Родриго, 3:0 — 89 Пако Алькасер, 4:0 — 90 Пако АлькасерШвеция—Норвегия 1:1
Голлар: 0:1 — 45 Юхансен, 1:1 — 60 Форсберг«Ж» гуруҳи
Арманистон—Босния ва Герсеговина 4:2
Голлар: 1:0 — 3 Мхитарян, 1:1 — 13 Жеко, 2:1 — 66 Мхитарян, 2:2 — 70 Гояк, 3:2 — 77 Амбарцумян, 4:2 — 90, автогол ЛончарФинляндия—Италия 1:2
Голлар: 0:1 — 59 Иммобиле, 1:1 — 72, пенальти Пукки, 1:2 — 79, пенальтиЖоржиньоГреция—Лихтенштейн 1:1
Голлар: 1:0 – 33 Масурас, 1:1 – 85 СалановичЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!