• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Maxam-Chirchiq ва Ammofos-Maxam корхоналари атмосферани меъёридан ортиқ ифлослантираётгани аниқланди

    Сўнгги ойларда Давлат экология қўмитасига аҳоли ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан атроф-муҳитга зарарли ташламалар ташлаётган йирик саноат корхоналари фаолияти юзасидан шикоят ва мурожаатлар келиб тушмоқда, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Мазкур мурожаатларда, Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Оҳангарон шаҳарларидаги «Maxam-Chirchiq», «Ammafos-Maxam» акциядорлик жамиятлари фаолияти натижасида атмосферага, очиқ сув ҳавзаларига ташланаётган зарарли моддалар атроф-муҳитга, фуқаролар саломатлигига хавф солаётганлиги қайд этилган.

    Ушбу мурожаатларни ўрганиш мақсадида Давлат экология қўмитаси томонидан «Maxam-Chirchiq» АЖнинг периметри бўйлаб (16 километр) атмосферадан 8 та нуқтадан (оралиқ 800 метр, корхона деворидан 15 метр масофада) намуналар олиниб, таҳлил қилинганда атмосфера ҳавоси таркибида аммиак миқдори рухсат этилган меъёрдан – 1,1–2,8 маротаба, водород сулфид миқдори – 4,5-7,4 маротаба, углерод оксиди эса – 1,2 маротаба юқорилиги аниқланди.

    Юқоридаги ўрганишлар «Ammafos-Maxam» АЖда ҳам ўтказилди, олинган ҳаво намуналари олиниб таҳлил қилинганда, ҳаво таркибида олтингугурт моддаси миқдори рухсат этилган меъёрдан – 2,6 мартага, азот икки оксиди 8 мартага ортганлиги аниқланди.

    Давлат экология қўмитаси томонидан «Ammafos-Maxam» АЖ фаолияти юзасидан тайёрланган маълумотлар асосида «Ўзбекистон экологик партияси» томонидан июль ойида жамоатчилик эшитуви ташкил этилиб, мазкур корхона томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан олиб борилаётган ишлар кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди.

    Амалга оширилган ўрганишлар натижаларига асосан юқоридаги корхоналарда фаолияти жорий йил 5 августдан 26 август кунига қадар давлат экологик назорати олиб борилди.

    Хусусан, «Maxam-Chirchiq» АЖда олиб борилган текшириш давомида 29 та асосий ва ёрдамчи цехларидаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи 30 та манбаларидан 62 та намуналар олиниб, ҳаво таркибидаги азот оксиди ва аммиак моддалари бўйича, шунингдек 9 та очиқ сув ҳавзаларини ифлослантирувчи манбаларидан 9 та намуналар олиниб, сув таркибидаги нефть маҳсулотлари, мис, темир, нитрат ва нитрит ионлари ҳамда хлорид ингредиентларини аниқлаш бўйича жами 71 та физик-кимёвий таҳлил ишлари ўтказилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг 2 та ишлаб чиқариш цехида атмосферани ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёридан 1,2–8,0 марта юқорилиги аниқланди. Мазкур камчиликларни бартараф этиш мақсадида ушбу цехлар фаолияти вақтинча тўхтатилди.

    Шу билан бирга «Ammafos-Maxam» АЖнинг 4 та асосий ишлаб чиқариш цехларидаги атмосферани ифлослантирувчи 15 та манбаларидан намуналар олиниб, ҳаво таркибидаги азот оксиди, аммиак моддалари ва фосфор чангини аниқлаш бўйича жами 36 та таҳлил ишлари ўтказилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг 1 та ишлаб чиқариш цехида атмосферани ифлослантирувчи манбалардан ташланаётган ташламаларнинг миқдори рухсат этилган меъёрдан 1,15-1,22 марта юқорилиги ҳамда ишлаб чиқариш технологик жараёнида қувурлар герметиклигининг бузилиши натижасида ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига ташланаётганлиги аниқланиб, мазкур цехдаги ускуналар фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилди.

    Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Чиқинди тўғрисида»ги қонун талабларини бузганлик учун «Maxam-Chirchiq» АЖ, «Ammafos-Maxam» АЖнинг 33 нафар мансабдор ва масъул шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга жойлаштирилганлиги учун қўшимча равишда 414,4 миллион сўм компенсация тўловлари ҳисобланди.

    Шунингдек, «Ammafos-Maxam» АЖ ҳудудида ноқонуний дарахтлар кесилганлиги аниқланиб, ўсимлик дунёсига етказилган 223 миллион сўм зарарни қоплаш белгиланди.

    «Текшириш якунлари билан мазкур корхоналарда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида 39 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда Давлат экология қўмитаси томонидан қатий назоратга олинди», — дейилади хабарда.

    08.09.2019, 13:10   Изоҳ (0)   16312
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Асакада 55 ёшли фелдшер иш вақтида калтакланди

    08.09.2019, 12:35

    Ўзгидромет вилоятларда ўрнатиш учун 50 та автоматик метеорологик станцияга эга бўлади

    08.09.2019, 12:14

    Оқдарё туманида уч киши иш жойида пичоқлаб кетилди

    08.09.2019, 11:55

    Наманганда ўзидан 21 ёш катта қўшни аёлни пичоқлаган шахс ушланди

    08.09.2019, 11:34

    Ўзбекистон Caspian Energy Forum Baku форумида қатнашади

    08.09.2019, 11:13

    Mirzo Ulugbek Innovation Center’нинг директори яна ўзгарди

    08.09.2019, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.