Наманган шаҳрининг «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 36 ёшли Д.Ж. 4 сентябрь куни қўшниси — Р.Т. исмли аёл билан жанжаллашган.
ИИВдан хабар беришларича, жанжал давомида эркак 57 ёшли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган. Р.Т. олган тан жароҳатлари оқибатида касалхонага ётқизилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Ж. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ахборотида.
Изоҳ (0)