Тимур Азаматов Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) инновацион маркази директори лавозимини тарк этди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz». У ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан бери ишлаб келаётган эди.
Марказнинг янги раҳбари этиб ўз вақтида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроқтисодий тадқиқотлар институтида ишлаган Дониёр Жунайдуллаев тайинланган.
Mirzo Ulugbek Innovation Center Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил июндаги фармонига мувофиқ ташкил этилган. Унга дастлаб Хуршид Султонов раҳбарлик қилган, сўнг, ўша йилнинг декабридаёқ унинг ўрнига Фарҳод Иброҳимов тайинланган.
Орадан бир йил ўтиб Нодир Деҳқонов MUIC раҳбари сифатида иш бошлаган эди, бироқ орадан уч ой ўтиб у ҳам марказ директори лавозимидан кетган.
Изоҳ (0)