Тошкент вилоятида «Қизилсой» сув омбори қурилиши кўзда тутилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун жойлаштирилган тегишли қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Бундан кўзда тутилган мақсад вилоятнинг Паркент туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонлари сув таъминотини янада яхшилаш эканлиги билдирилган.
Сув омбори ҳажми 15 миллион куб метр бўлиб, лойиҳани амалга ошириш муддати 2022 йил 1 март этиб белгиланган.
Изоҳ (0)