Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг собиқ ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан янги лавозимда иш бошлади.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармасининг хабар беришича, подполковник Нуриймон Абулҳасан Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Нуриймон Абдулҳасан август ойининг охирида дин ишлари бўйича қўмитадаги лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўрнига ДХХдан Дилшод Эшнаев тайинланганди.
Изоҳ (0)