News cover

Ўзбекистонда шаҳар жамоат транспорти ягона агломерация тизимига ўтказилади

Шавкат Мирзиёев 7 май куни ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди. Унда шаҳар жамоат транспортини ягона агломерация тизимига ўтказиш таклиф қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги уч йилда пойтахт ва вилоят марказларига 2 минг 650 та замонавий электробус ва автобус олиб келинган. Брутто-шартнома асосида 279 та мунтазам йўналиш йўлга қўйилган. Натижада ҳар куни қатновга чиқаётган автобуслар сони 3 минг 150 тага етган, кунлик қатновлар сони эса 2022-йилдаги 18 мингдан 45,2 мингтагача ошган. Йўловчилар оқими 900 минг нафардан 2,3 миллион нафарга кўпайиб, 4,8 мингта янги иш ўрни яратилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда урбанизация жараёнлари ва шаҳарлар атрофидаги ҳудудларда аҳоли ҳаракати кескин ошаётгани сабаб шаҳарларга киришда қатновлар 30 фоизга кўпайгани қайд этилди. Шу муносабат билан шаҳар атрофидаги 12 километргача бўлган ҳудудларга қатнайдиган автобус йўналишларини ҳам брутто-шартнома тизимига ўтказиш таклиф қилинди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Назарбек, Минерал сувлар ва Уч Қаҳрамон ҳудудларини пойтахт билан боғлаш орқали автомобиллар оқимини камида 20 фоизга камайтириш мумкинлиги айтилди. Умуман, Тошкентда 19 та, вилоят марказларида эса 79 та шундай йўналиш ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, “электропоезд — автобус” ва “электропоезд — метро” каби ягона тарифларни жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, ҳудудларда яна 1,5 мингта катта ва ўрта сиғимли автобусларга эҳтиёж борлиги таъкидланди. Шу боис замонавий автобуслар олиб келишни рағбатлантириш, тадбиркорлар учун молиявий имкониятларни кенгайтириш ҳамда автобус импортида утилизация йиғимидан озод қилиш муддатини яна 2 йилга узайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Бугун, 18:24

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: