• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Олимлар ярим асрлик плёнкадаги тасвирлар орқали Антарктидадаги музликлар эриш тезлигини ҳисоблади

    Олимлар ўтмишга «назар ташлаб», Антрактида музликларига оид 1970-йилларда магнит тасмасига йиғилган радар маълумотлари орқали қитъа музликларининг ўйлаганимиздан кўра жадалроқ эриётганини аниқлади.

    Фото: Google Photos

    Туэйтс музлиги Антарктиданинг ғарбий соҳилида жойлашган. Бу музликни олимлар Жанубий ярим шарнинг энг асосий музлиги деб ҳисоблайди. Чунки у қитъанинг қолган музликлари билан океан ўртасида жойлашган. Туэйтс музлиги эриб кетгудек бўлса, бунинг натижасида каскад реакцияси бошланиб кетиши ва қитъа ичкарисидаги музликлар ҳам океанга томон жадал сирпаниб келиши мумкин. Оқибатда дунё океани сатҳи сезиларли кўтарилиши тайин.

    Таассуфки, Туэйтс музлиги қитъанинг шундай жойида жойлашганки, бу жойда глобал иқлим исиши таъсири энг кўп сезилади. Яқинда ўтказилган текширишларга кўра, Ғарбий Антарктидадаги музликларнинг чорак қисми беқарор ҳолатда турибди. Ҳозирда бу ердаги музлик 1990-йиллардагига қараганда беш карра тезроқ эримоқда. Боз устига, Туэйтс музлиги ёнбағрида катта бўшлиқ (ғор) аниқланган бўлиб, у туфайли музлик эриши янада жадал тус олади.

    Юқорида қайд этилган фактларнинг барчаси 1992 йилдан 2017 йилгача бўлган муддатда тўпланган маълумотларга асосланади. Воқеаларнинг кейинги ривожини янада аниқроқ тасаввур қилиш учун сўнгги 25 йилга асосланган маълумотларнинг ўзи камлик қилади. Имкон қадар ундан аввалги йилларга оид маълумотларни ҳам таҳлил қилиш даркор. Стэнфорд, Кембриж ва Эдинбург университетлари ҳамда Лондондаги Империал коллежи олимларидан иборат илмий гуруҳ ушбу вазифа устида изланиш олиб борган. Улар 1970-йилларда йиғилган радар маълумотлари туширилган магнит тасмаларидаги ахборот асосида музликлар эришига оид маълумотлар базасини бойитган.

    Олимлар шу сингари тасма ўрамларидан бир неча юзтасини текшириб чиққан ва улардан 75 таси асосида музлик эриши тезлигини ҳисоблаган.

    Олимлар шу сингари тасма ўрамларидан бир неча юзтасини текшириб чиққан ва улардан 75 таси асосида музлик эриши тезлигини ҳисоблаган.
    Фото: Дастин Шрёдер

    Бунинг учун улар аввалига магнит тасмасидаги ахборотни рақамли форматга ўтказди ва у асосида Антрактида музликлари ва музлик остидаги тупроқ юзасига оид маълумотларни умумлаштирди. Ўша йилларда радар ўрнатилган самолётлар Антарктида музликлари устидан қарийб 400 минг километр масофани учиб ўтган эди.

    70-йилларга оид тикланган маълумотларни замонавий ўлчаш натижалари билан таққослаш натижалари, афсуски, ижобий таассурот бермади. Ҳа, афсуски, Туэйтс музлигининг эриш тезлиги борган сари жадаллашмоқда экан. Ушбу маълумот асосида олинган энг керакли хулосалардан бири шуки, олимлар Туэйтс музлигининг айнан қайси жойлари энг юпқа бўлиб қолгани ва ёриқ ҳосил бўлишини қаердан кутиш кераклигини билиб олган. Ҳисоблашлар натижасига кўра, музлик яқин йиллар ичида айнан қаеридан дарз кетиши маълум бўлган. Бу ҳақда ОАВда мақола билан чиқиш қилган Дастин Шрёдернинг маълум қилишича, музликнинг бу ҳудудлари бориш жуда қийин ерлар бўлиб, 70-йилларда самолётлар айнан шу жойдан учиб ўтгани ҳозирги текширувлар учун муваффақият гарови бўлиб хизмат қилган.

    Дастин Шрёдер, шунингдек, деярли 50 йил аввал олинган бу маълумотлар қай даражада аниқ олинганига ҳам ҳайратланган. Ушбу маълумотлар асосида ҳатто ўтмишда Антарктидада отилган вулқонлардан қолган кул қатламлари ва шелф остида яширинган сув сизиб чиқадиган жойларни ҳам топишган. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, ўтган 40 йил мобайнида Туэйтс музлигининг учдан бир қисми эриб кетибди.

    06.09.2019, 12:57   Изоҳ (0)   33558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик биолог геномни таҳрирлаш тажрибасида иштирок этадиган кўнгиллиларни топди

    06.09.2019, 09:28

    Олимлар қадимги одамнинг юз кўринишини тиклади

    29.08.2019, 10:50

    2020 йилдан Ўзбекистонда камёб дори-дармонлар тайёрлаш учун тимус ишлаб чиқарилади

    27.08.2019, 19:00

    Окс Искандарияси: Шаҳар Македонский даврида қандай кўринишда бўлган? (фото+видео)

    26.08.2019, 11:27

    АҚШ олимлари сувдан сариёғ муқобилини яратишди

    23.08.2019, 13:51

    Россия биринчи марта фазога «Федор» роботини учирди

    22.08.2019, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.