Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси вакиллари ёнғинда куйиш жароҳати олган ўзбекистонликлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар беради.
Маълумотда айтилишича, касалхонадаги фуқаролар шам заводида юз берган ёнғин сабаб куйиш жароҳатини олган. Оқибатда Э.А. танасининг 20 фоизи, А.О. танасининг 34 фоизи куйган.
Бош консулхона вакиллари Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олиш учун И.И.Жанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига борди.
Шифокорлар берган маълумотга кўра, тегишли муолажалардан сўнг беморлар ҳолати қониқарли баҳоланган. А.О. ва Э.А. тахминан 20 кун шифохонада бўлади.
Шунингдек, бош консулхона ходимлари қурилиш майдонида баландликдан тушиб, жароҳат олган фуқаро ҳолидан ҳам хабар олди. Хабарда айтилишича, К.Б. тиббиёт муассасасига ўнг қовурғаси синган ҳолда жойлаштирилган.
Изоҳ (0)