3 сентябрь, сешанба куни Тошкент шаҳрида иккита йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Мирзо Улуғбек тумани Юзработ кўчасида ҳаракатланаётган 5-автосарой тасарруфидаги 101-йўналишда ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автобус ортидан Matiz енгил автомобили келиб урилган. Йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким жабрланмаган.
Иккинчи транспорт ҳодисаси ҳам айнан шу кўчада содир бўлган. 2-автосарой тасарруфидаги 198-йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu русумли автобус ортидан «Газель» микроавтобуси келиб урилган. Икки нафар йўловчи жабрланган.
«Ҳурматли йўловчи ва ҳайдовчилар. Йўлларда эътиборли бўлинг. Жамоат транспорти ҳаракатига халақит берманг. Унда бир эмас, юзлаб йўловчи борлигини унутманг. Уларнинг ҳаётини хавфга қўйишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ», — дейилади «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида.
Изоҳ (0)