Тошкент циркидаги томоша вақтида гимнастикачи қиз баландликдан йиқилиб кетди. Маданият вазирлиги ушбу ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
«1 сентябрь, якшанба куни ‘Ўзбек давлат цирки’да бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) ‘Жуфтлик полотно’ номерини амалга ошираётган вақтида йиқилиб тушди.
1983 йилда туғилган Ирина Валтер циркда 15 йилдан ортиқ ишлаган артистдир. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар кузатилганда, Ирина Валтернинг аренада ётган ҳолатини кузатиш мумкин.
Қайд этилишича, унга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилган. Тиббий текширув натижаларига кўра, Иринага чап оёқ бўғимларининг чўзилиши ташхиси қўйилди.
Ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)