2 сентябрь, душанба куни соат 12:32 да Фарғона вилояти Данғара тумани «Қўрғонча» МФЙ Чанкат қишлоғида яшовчи фуқаро М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган, деб хабар берди ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.
Ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ошхонасининг 15 квадрат метр майдонида том ва шифт қисмилари ёниб зарарланган.
Ёнғиндан яшаш уйининг 160 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Кўрсатилган манзилда газ ва ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида уй эгасининг ўғли 2002 йилда туғилган фуқаро С.Қ. куйиш тан жароҳати олиб, ёнғин ўчириш экипажлари етиб боргунга қадар шифохонага олиб кетилгани маълум бўлган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби газ маиший баллонини алмаштириш вақтида газ сизиб чиқиб хонага тўпланиши ва уй эгасининг ўғли гугурт ёқиши натижасида юзага келган портлашдан, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)