4 сентябрдан бошлаб банкларда «тонировка» учун рухсатнома бериш тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қарор рухсатнома бериш учун қўшимча нуқталар фаолиятига бошқа эҳтиёж йўқлиги учун қабул қилинди.
4 сентябрдан бошлаб «тонировка»га рухсатнома олиш учун фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг еттита бўлинмасига мурожаат қилиш мумкин.
Шу пайтга қадар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ тўртта банк раҳбарияти билан келишган ҳолда «тонировка» учун рухсатнома беришни банк бўлимларида йўлга қўйган эди. Шунингдек, ушбу хизмат 39 та ҳудудий банк бўлимларида ҳам кўрсатиб келинаётган эди.
Қайд этилишича, ҳозирги келиб автомобили ойнасини қорайтириш истагидаги ҳайдовчилар оқими камайган.
Изоҳ (0)