Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхат эълон қилинди.
Ушбу фуқаролар хорижга доимий яшашга уч йилдан ортиқ вақт олдин чиқиб кетган бўлиб, консуллик ҳисобига турмаган.
Шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларга нисбатан улардан фуқароликни олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)