30 август, жума куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 4-турига старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйинида Томас Тухель қўл остидаги Парижнинг ПСЖ клуби сафарда «Мец»ни синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида ҳакам томонидан мезбон жамоа дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан парижликлар ярим ҳимоячиси Анҳел Ди Мария унумли фойдаланди (1:0). 43-дақиқага келиб эса камерунлик Эрик Максим Шупо-Мотинг ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа ПСЖ меҳмонда кечган баҳсда «Мец» устидан ишончли ғлабага эришди.
Мазкур ғалабадан сўнг Париж клуби очколари сонини 9 тага етказиб, мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди.
Лига 1
4-тур баҳси
30 август, жума
«Мец»—ПСЖ 0:2
Голлар: 0:1 — 11, пенальти, Ди Мария, 0:2 — 0:2 — 43 Шупо-Мотинг«Мец»: Укижа, Сантонз, Сунзу, Бойе, Делен, Маига, Фофана (Ангбан, 59), Коад (Гакпа, 70), Булая (Нян, 82), Диалло, Нгетте
ПСЖ: Булка, Дагба, Маркиньос, Тиаго Сильва, Бернат, Аушиш (Паредес, 65), Гуйе, Верратти (Курзава, 82), Сарабия, Шупо-Мотинг (Хесе, 90), Ди Мария
Огоҳлантириш: Фофана (27)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)