Хитойнинг Хайнан провинциясида торнадо содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, торнадо Данчжоу шаҳри раёнларидан бирида тўсатдан пайдо бўлган. Кучли шамол таъсирида ишчилар бўлган қурилиш майдонидаги иккита вақтинча турар жой биноси вайрон бўлган. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, яна икки нафар жабрланган шахс касалхонага ётқизилган.
Шиддатли шамол таъсирида кўплаб бинолар вайрон бўлган. Торнадо, шунингдек, ҳудудда электр энергиясида узилишлар бўлишига олиб келган.
Ҳозирда маҳаллий ҳукумат офат оқибатларини батараф этиш чораларини кўрмоқда.
Изоҳ (0)