Россия президенти Владимир Путин тюменлик қария Августина Алёшина номига табрик телеграммасини юборди, деб хабар беради «Tumen.MK.ru».
Меҳнат фронти иштирокчиси, Иккинчи жаҳон уруши ветерани 95 ёшга тўлган. Уруш даврининг тўрт йили давомида Алёшина ўсмир бўлган ва Ўзбекистондаги авиация заводида кунига 14 соатлаб, дам олиш кунисиз ишлаган. Ҳозирда у Тюмен вилоятининг Ямальский-1 микрорайонида истиқомат қилади.
Августина Алёшинанинг беш набираси ва 13 нафар эвараси бор.
Шунингдек, юбилей муносабати билан ветеранни вилоят геронтология маркази, Ямала ветеранлар иттифоқи ва Лабитнанги вакиллари ҳам муборакбод этди.
Изоҳ (0)