Япониянинг Аомори ва Ҳоккайдо перфектураларида 29 август куни 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ер силкиниши эпимаркази Тинч океани тубидан 10 километр чуқурликда, Ҳонсю ва Ҳоккайдо ороллари ўртасида бўлган.
Зилзила оқибатида вайроналар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ. Сунами хавфи ҳам қайд этилмаган.
Изоҳ (0)