Мексиканинг Веракрус штатидаги Коацакоалкос шаҳрида жойлашган барга қилинган ҳужум оқибатида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Жабрланганларнинг 9 нафари куйиш жароҳатлари билан касалхонада қолмоқда. Уларнинг айримлари оғир аҳволда. Ҳукумат ҳужум иштирокчиларини қидирмоқда, аммо ҳозирча бу ҳеч қандай натижа бермаган.
Воқеа 28 август куни юз берган. Номаълум шахслар дастлаб бар биносини ўққа тутган, кейин эса унинг ичига ёнувчи суюқлик солинган идишлар ташлашни бошлаган. Оқибатда кучли ёнғин келиб чиққан.
Тахминларга кўра, содир этилган ҳужум ортида «Ҳалисконинг янги авлодлари» наркокартели турган бўлиши мумкин. Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор фожиа юзасидан Бош прокуратура томонидан пухта тергов ўтказилишига ваъда берган.
Изоҳ (0)