Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги байрами тадбирлари давомида вилоят ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти ФВБ ЁХБ ахборот хизмати катта инспектори лейтенант Ш.Ҳасанов маълум қилди.
Ўқув машқи тегишли Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими (ФВДҚТ) томонидан Урганч шаҳар «Авесто» мажмуаси ва «Амир Темур» номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган. Унда жами 464 нафар ходим ҳамда 48 та техника иштирок этган.
Ўтказилган машқлар давомида майдон ҳудудида содир бўлган зилзила ва ёнғинни бартараф қилиш, фуқароларни хавфдан ҳоли ҳудудга олиб чиқиш, жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тузилган тадбирларнинг ҳамкор ташкилотлар томонидан бажарилиши текширувдан ўтказилган.
Изоҳ (0)