Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу марказ Президентнинг «Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил қилинди.
Унда халқаро тажрибаларга таянган ҳолда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга манзилли, ўз вақтида ёрдам кўрсатилади ва ҳимоя қилинади.
Шунингдек, мазкур марказда зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда, уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади.
Марказ Чилонзор тумани, Дилхуш кўчасида жойлашган, шунингдек, у билан «1146» рақами орқали боғланиш мумкин.
Изоҳ (0)