Республика валюта биржасида доллар курси 21 сўмга ошди ва 9403 сўмга етди.
Шу пайтга қадар доллар курси ҳеч қачон бу маррадан ўтмаган эди—ўтган галги максимум қиймат 28 август куни қайд этилган ва ўшанда 9382 сўмга тенг бўлганди.
Банкларда доллар курси, аксинча, пасайиб бормоқда. 29 август куни қатор банклар валютани 9420 сўмдан сотди. Бир ҳафта олдин бу кўрсаткич 9450 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)