Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йил 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади.
ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, шифокорлар беморни кўрикдан ўтказиш чоғида оёқнинг травматик ампутациясини қайд этган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли ва реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Санкт-Петербург шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт муаcсасаси билан алоқада бўлиб турибди.
Изоҳ (0)