Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган баёрам тадбирларида иштирок этмоқдаб деб хабар бермоқда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.
Хусусан, Тошкентнинг «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдони, «Тошкент метрополитени», «Самарқанд дарвозас», «Мега-планет, «Экобозор» савдо марказлари ва деҳқончилик бозорларида ҳамда «Амир Темур хиёбони, «Ашхабод», «Анҳор-Локомотив», «Ғафур Ғулом» сайилгоҳларида Мудофаа вазирлиги Марказий ашула ва рақс ансамбли, махсус авария тиклаш бошқармасининг «Импулс» ҳарбий вакал ансамбли ва Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри кечки сайрга чиққан пойтахт аҳли ва меҳмонларига ўз таноналарини тақдим этган.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар қўл жанги кўргазмаларини ҳам намойиш этган.
Вазирлик томонидан бу каби байрамона тадбирлар 2-сентябрга қадар ҳар куни кечки пайтда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)