Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон элчиси Баҳман Дўрмонийни қабул қилди.
Вазир элчини қутлар экан, уни Ўзбекистондаги тўрт йиллик миссияси муваффақиятли якунлаётганлиги билан табриклади ҳамда унинг фаолияти самарали бўлгани, Ўзбекистон—Эрон муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилганини қайд этди. Савдо-иқтисодий, инвестицион алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди.
Жорий йил январь—июнь ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 213,8 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга ошди.
Ўз навбатида элчи Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли амалга ошириш учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)