Мухолифат партиядан сайланган Истанбул мери Акром Имомўғли мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан боғлиқ фондларга пул ўтказишни бекор қилди.
«Ҳозирда ҳукуматга хайрихоҳ фондларга ажратилган жами 357 миллион лирага (62 миллион доллар) тенг суммадаги ўтказмаларни бекор қилдик. Ақл бовар қилмайди: халқнинг пуллари нималарга ишлатиляпти? Бу ҳали шундай ҳаракатларимизнинг бошланиши», — дея таъкидлаган мер.
Истанбул мериясига кўра, гап ҳукуматга алоқадор 5 та фонд, жумладан, Эрдўғон шаҳарда ҳоким бўлган пайт асос солинган Туркия ёшлар ва таълим фонди ҳақида кетмоқда.Мерия бу фондларни шаҳар бюджетидан ажратилган маблағларни ишлатишда ортиқча харажатларга йўл қўйганликда айблади.
Изоҳ (0)