• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура «Андижонча спектакль» бўйича айрим шахслар жазолангани, мансабдорлар огоҳлантирилганини айтди, бироқ уларнинг кимлигини ошкор этмади

    «Андижонча спектакль» — бу шунчаки бир неча аёлнинг алданиши эмас. Бу ерда бир эмас, бир неча қонунларнинг тизимли бузилиши, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари мунтазам равишда поймол этилиши ва энг ёмони, айрим мансабдорлар халқ билан бирга Президентнинг ҳам олдида кўзбўямачилик, ёлғончилик қилишдан қўрқмаслиги билан боғлиқ ҳодисадир ва у жабрланувчи аёлларни шунчаки уй билан таъминлаш билан ҳал бўлиб қолмайди. Бунда қонун бузилиши ҳолатлари такрорланмаслиги учун аниқ кўрсатиб ўтилиши ва уларни қатъий баратаф этиш чоралари кўрилиши, қонунбузарлар эса қонунда белгиланган аниқ жазосини олиши ва бу ҳам кўрсатиб ўтилиши керак. Лекин ундай бўлмаяпти.

    Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова уй-жойга муҳтож аёллар билан янги уйларда (2019 йил март).

    Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова уй-жойга муҳтож аёллар билан янги уйларда (2019 йил март).
    Фото: «Дарё»

    Андижонда қандай «спектакль» қўйилганди?

    Тарихи 2018 йилда бошланиб, «пишиб-етилиб» турган вазият Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил май ойида Андижон вилоятига қилган сафаридан сўнг «портлаган». Андижондаги «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»да ишлаган бир гуруҳ эҳтиёжманд аёлларга янги қурилган коттежлар берилиши ваъда қилинган, худди шу ваъда билан улардан телевидение учун интервьюлар олинган, Президент вилоятга келган вақтда эса уларнинг айримлари ҳатто шу коттежларга кўчирилган ҳам.

    Аммо давлат раҳбари Тошкентга қайтиб кетгач, аёллардан фақат бири — Президент билан бевосита суҳбатлашганига коттеж насиб этган, қолганлари эса кейинроқ янги қурилаётган кўп қаватли арзон уй-жойдан квартира берилиши ваъдаси билан коттежлардан олиб чиқилган. Бу вазиятда ўзини алданган ҳис қилган аёллардан бири — Хуршида Тиллаева «Озодлик»га видеомурожаат йўллаган. Унинг кетидан эса бошқа аёллар, хусусан, Муяссар Раҳимова ва Шоҳиста Бакирова Андижонда Президент олдида «спектакль» қўйилгани ҳақида гапириб чиққан.

    Кейинчалик Хуршида Тиллаева матбуот билан мулоқот олиб боришдан бош тортди, Муяссар Раҳимова ва Шоҳиста Бакирова «охиригача курашиши»ни билдириб, бир неча бор Тошкентда, мутасаддилар олдида бўлди. Босим остида қолган Муяссар Раҳимова бу орада ўз жонига қасд қилишга ҳам улгурди.

    Хуршида Тиллаева фарзандлари билан.

    Хуршида Тиллаева фарзандлари билан.
    Фото: «Дарё»

    Бош прокуратуранинг Андижондаги «кўзбўямачилик» бўйича 15 июндаги ахбороти

    Бош прокуратура томонидан Андижон шаҳрида бир неча аёлларни бепул коттеж олганлиги тўғрисида интервью беришга мажбурлангани ҳақида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган хабарлардаги важлар ўрганиб чиқилди.

    Ўрганиш жараёнида аниқланишича, эҳтиёжманд шахсларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Хўжаобод тумани Хўжаобод массивида 2 сотихли жами 592 та коттеж қурилиши якунига етказилган.

    Жорий йилнинг февраль март ойларида вилоят ҳокимлигининг масъул шахси ‘Мустақиллик тикувчилик мажмуаси’ МЧЖнинг уй-жойга муҳтож бўлган 6 нафар ишчисига (Х.Тиллаева, М.Раҳимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова, З.Абдувалиева ва Д.Хожиматова) мазкур ҳудудда қурилаётган коттежлардан уларга совға сифатида биттадан берилишини маълум қилган.

    Кейинчалик ‘Ўзбекистон 24’ телеканали орқали 2019 йил 31 март, 3 май ва 16 май кунлари юқоридаги ишчилар иштирокида уларга совға сифатида коттеж берилганлиги ҳақида лавҳалар кўрсатилган, 16 май куни улар оила аъзолари билан бирга ушбу коттежларга киритиб қўйилган.

    Давлат раҳбари ташрифи доирасида фақат ишчилардан бирига (Д.Хожиматова) коттеж совға қилинган. Ташрифдан сўнг вилоят ҳокимлиги масъул шахсининг талабига биноан қолган 5 нафар ишчи (Х.Тиллаева, М.Раҳимова, Ш.Бакирова, Х.Эрматова ва З.Абдувалиева) қурилаётган 4 қаватли уйлардан хонадон ажратиш ваъда қилинган ҳолда коттежлардан кўчирилган.

    Шундан сўнг, улар қатор давлат ташкилотларига мурожаат қилган, Х.Тиллаеванинг ҳокимият уларни алдаганлиги ҳақидаги мурожаати ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.

    Уларнинг мурожаатларидан сўнг, 22.05.2019 йилда ‘Мустақиллик тикувчилик мажмуаси’ МЧЖ томонидан уларнинг иш ҳақлари ва корхона даромадлари ҳисобидан 4 қаватли уй-жой учун дастлабки бадал тўлови ўтказилган.

    Шундай қилиб, ўрганишлар шуни кўрсатдики, Андижон вилояти ҳокимлиги мутасаддилари 5 нафар эҳтиёжманд ишчига коттеж берилишини ваъда қилиб, улардан бу ҳақда оммавий ахборот воситаларига интервьюлар олинишига эришиб, коттежларга уларни уй эгаси сифатида киритиб қўйиб, бироқ якунда уларга коттеж ажратмасдан, кўзбўямачиликка йўл қўйган.

    Ўрганиш натижалари юзасидан Бош прокуратура томонидан Андижон вилоят ҳокими номига зудлик билан айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал қилиш ҳамда бу каби ҳолатларга чек қўйиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди».

    Бош прокуратуранинг Андижондаги «кўзбўямачилик» бўйича «Дарё» интернет-нашрига 27 август куни берган ахбороти

    «Бош прокуратура томонидан фуқаро Х.Тиллаеванинг мурожаати кўриб чиқилган. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида 11 июнь куни Андижон вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилган. Тақдимномани кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишга йўл қўйган шахслар интизомий жавобгарликка тортилган. Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Ўрганишда аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик ҳақида вилоят ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари огоҳлантирилган».

    Фото: "Ўзбекистон24"

    Очиқ қолаётган саволлар

    Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан 27 август куни «Дарё»га тақдим этилган умумий гап-сўзлардан иборат ахборот бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда:
    • Бош прокуратура Хуршида Тиллаеванинг мурожаати асосида айнан қандай қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаган?
    • Нега гап фақат Хуршида Тиллаеванинг мурожаати ҳақида бормоқда? Муяссар Раҳимова ва Шоҳиста Бакированинг ОАВ орқали қилган чиқишлари, шунингдек, Бош прокуратурага қилган мурожаатлари асосида ҳам текширувлар олиб борилганми, уларнинг натижалари қандай?
    • Прокуратура киритган тақдимномани кўриб чиқиш натижалари бўйича қонунбузилишга йўл қўйган шахслар ким ва уларга нисбатан айнан қандай жазо чоралари кўрилган?
    • Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан айнан қандай чора-тадбирлар белгиланган ва улар қанчалик бажариляпти?
    • Ўрганишда аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик ҳақида вилоят ҳокимлигининг айнан қайси масъул мансабдор шахслари огоҳлантирилган?
    «Дарё» мухбири ушбу саволлар билан Бош прокуратура матбуот хизмати вакилларига такроран мурожаат қилди, бироқ бу маълумотлар «хизматдан фойдаланиладиган ҳужжатлар бўлганлиги учун тўлиқ ошкор қилинмаслиги» ҳақида жавоб олди. Ушбу воқеанинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиқиб, Бош прокуратура матбуот хизматининг ишга бундай ёндашувини мақсадга мувофиқ деб бўлмайди.

    Бундан ташқари, «Мустақиллик тикувчилик мажмуаси»да ишчи-ходимлар меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилмай ишлатилгани, қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Шунингдек, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бу ҳолатлар ўрганилишини маълум қилган эди. Аммо «Дарё» ўтган икки ой давомида бу қонун бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаганини аниқлади (бу ҳақда алоҳида мақола яқин кунларда эълон қилинади).

    29.08.2019, 21:39   Изоҳ (0)   39784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мустақиллик байрами тадбирлари давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича махсус ўқув машқи ўтказилди (фото)

    29.08.2019, 17:25

    Ўзбекистон ҳарбийлари пойтахт сайилгоҳларидаги Мустақиллик байрам тадбирларида иштирок этмоқда (фото)

    29.08.2019, 16:49

    Тошкентда зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази очилди

    29.08.2019, 16:05

    Ўзбекистон валюта биржасида доллар курси 9400 сўмдан ошди

    29.08.2019, 15:50

    «Жудаям яшашни хоҳлайман». Жигар циррозига чалинган Феруза Рамазонова яхши инсонлар ёрдамига муҳтож

    29.08.2019, 15:18

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда дипломатик фаолиятини якунлаётган Эрон элчисини қабул қилди

    29.08.2019, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон Met Gala балига 18 қиротли олтиндан ясалган ҳасса билан ташриф буюрди

    Лайфстайл | 10 май, 13:40

    “Реал”нинг энг “қария” футболчиси — Арда Гюлер. Туркиялик ярим ҳимоячининг лақабини биласизми?

    Спорт | 10 май, 13:20

    Ширинлик ва зарарли маҳсулотларга ўчликдан қутулиш учун уларнинг ўрнига нима ейиш керак?

    Лайфстайл | 10 май, 12:40

    G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни бир-бири билан мулоқот бошлашга чақирмоқда

    Дунё | 10 май, 12:10

    “Хусусий университетларга давлат ташкилотлари лицензия бериши нотўғри” — Нуриймон Абулҳасан

    Ўзбекистон | 10 май, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.